#Муҳим
⚡️⚡️⚡️ Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳисобот сайлов Конференцияси ўтказилди
Бугун туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳисобот сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Қорабоев, туман ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари ҳамда фермерлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда туманимизда 1 минг 252 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳисобот сайлов Конференциясида 2018-2024 йиллар давомида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг фаолияти таҳлил қилинди.
Жумладан, биргина 2024 йилнинг ўзида туман кенгаши ҳуқуқшуносининг бевосита амалий ёрдами билан фермер хўжаликларининг тайёрлов, маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатиш ташкилотларидан ҳақларини ундириб бериш бўйича судларга 30 та — 230 млн. сўмлик даъво аризаси киритилиб, 396,6 млн. сўмлик даъво талабномалар юборилди. Барча даъво аризалар ва даъво талабномалар ижобий ҳал этилди.
Сайлов Конференция сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 февралдаги “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 22-сонли фармони қабул қилиниб, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши сифатида қайта ташкил этилганлиги таъкидланди.
👉 @PARKENT_TONGI