Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимнинг навбатдаги қабули Красногорскда ўтказилди

Туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги қабули Красногорск ҳудудидаги "Чотқол" маданият марказида бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, тумандаги барча давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этди.

Очиғини айтганда, туманимизда айрим идора раҳбарлари орасида мурожаатлар билан ишлашда масъулиятни чуқур англамаганлари топилади.

Айниқса, гапни дўндирадиган, муаммони ҳал қилишга келганда эса пайсалга соладиганлар ҳам учраб туради.

Ҳоким Сардор Исоқулов бундай раҳбарларни ақлини киритиб қўйганига гувоҳ бўлганмиз. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашни эплай олмаганларни ишдан олган ҳолатлари ҳам бўлган.

Шу боис, ҳокимнинг Красногорскда бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулига мурожаатчилар кўп келди.

Қабул аввалида ҳоким одамларни ортиқча вақтини олмаслик, айниқса уларни муаммоларини тизимли тарзда ҳал қилиш учун ўзига хос услубни қўллади.

Мурожаатларнинг мавзусига қараб, тегишли соҳа раҳбарларига бевосита мурожаатларни қабул қилиш топшириғини берди.

Ҳоким бошчилигида ўтган қабулда билдирилган мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраш билан боғлиқ бўлди.

Қабулдаги жами 36 та мурожаатдан 7 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 21 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI


#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳисобот сайлов Конференцияси ўтказилди

Бугун туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳисобот сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Қорабоев, туман ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари ҳамда фермерлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда туманимизда 1 минг 252 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳисобот сайлов Конференциясида 2018-2024 йиллар давомида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг фаолияти таҳлил қилинди.

Жумладан, биргина 2024 йилнинг ўзида туман кенгаши ҳуқуқшуносининг бевосита амалий ёрдами билан фермер хўжаликларининг тайёрлов, маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатиш ташкилотларидан ҳақларини ундириб бериш бўйича судларга 30 та — 230 млн. сўмлик даъво аризаси киритилиб, 396,6 млн. сўмлик даъво талабномалар  юборилди. Барча даъво аризалар ва  даъво талабномалар ижобий ҳал этилди.

Сайлов Конференция сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 февралдаги “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 22-сонли фармони қабул қилиниб, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши   Ўзбекистон фермерлари кенгаши сифатида қайта ташкил этилганлиги таъкидланди.

👉 @PARKENT_TONGI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#O‘zlik

Milliylik qonimizda | Toshkent viloyati hokimligi jamoasi

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter


#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким ўзига бириктирилган оилаларни камбағалликдан чиқаришда самарали чораларни кўрмоқда

Давлатимиз сиёсатида оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш масаласи энг устувор вазифалар қаторида туришини ҳаммамиз яхши биламиз.

Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этаётгани ўз самарасини бермоқда.

Очиғини айтганда, бир оилани камбағалликдан чиқариш амалда осон иш эмас. Бунинг учун энг аввало ўша хонадонга бориш, оила аъзолари билан дилдан суҳбатлашиб, камбағалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаб олиш шарт. Ҳар бир камбағал оила билан алоҳида шуғулланилса кутилган натижага эришиш мумкин.

Келинг, фикримиз ҳоким Сардор Исоқуловга бириктирилган оилалар мисолида давом эттирайлик.

Бугун ҳоким Самаробод маҳалласида камбағал оила рўйхатида турувчи хонадонларга борди.

Хонадон эгалари билан суҳбат давомида уларнинг яшаш шароити учун берилган ёрдамларнинг самараси, яна қандай кўмак кўрсатиш зарурлиги аниқланди.

Масалан, Маҳсуда Тожибоеванинг хонадони мебель жиҳозлари билан таъминланган. Унга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 1,7 млн. сўм миқдорида даволаниш учун бир марталик моддий ёрдам ажратилган. Бундан ташқари, ногиронлик белгиланиб нафақа ҳам тайинланган.

Мулоқот давомида ҳоким Маҳсуда Тожибоева имконияти, қизиқишидан келиб чиқиб, соғлигига тўғри келадиган даромадли иш билан шуғулланиш таклифини берди.

Шунингдек, Равшан Йўлдашов ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди. Унга ҳам даромадини ошириш учун мавжуд имтиёз ва имкониятлар таклиф қилинди.

Маҳалладаги Фарида Рисқибоеванинг ҳам саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилиб, даромадини ошириш учун турли имтиёз ва имкониятлар таклиф қилинди. Уни “Аёллар дафтари”га киритиш ва даволаниши учун тегишли ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳоким Самаробод маҳалласидаги ўрганишлар якунида “маҳалла еттилиги”га аҳолига фақатгина моддий ёрдам ёки кредит беришнинг ўзи етарли бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бунинг учун, энг аввало, маҳалланинг ўзида ишлаб чиқариш корхоналарини имкон қадар кўпайтириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш шартлигини айтди.

Шу боис, ҳоким айни вазифаларни бажаришда “маҳалла еттилиги”га тегишли бўлган зарур топшириқларни ҳам берди.

Сардор Исоқулов Самарободда бу масалаларни ҳал қилиниши маҳалладаги ишсизларга муносиб иш ўрнини яратилишига, оилаларни даромадини оширишга сабаб бўлишини тушунтириб берди.

👉 @PARKENT_TONGI



Показано 5 последних публикаций.