Лукашенко интернетни ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди
Беларус раҳбари Александр Лукашенко 2025 йил январь ойида бўладиган президентлик сайловлари вақтида бундан олдинги сайловда бўлгани каби оммавий норозилик намойишлари содир этилса, мамлакатда интернет бутунлай ўчириб қўйилишини айтди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 22 ноябрь куни Лукашенко Гуманитар фанларга ихтисослашган олий ўқув юрти талабалари билан учрашув ўтказган. Унда талабалардан бири тўрт йил олдин сайлов вақтида нима учун интернет ўчирилганини сўраган. Шунда Лукашенко ўша вақтда мамлакатда интернетнинг ўчиб қолиши унинг буйруғи билан амалга оширилганини ва норозилик намойиши яна такрорланса интернет бутунлай ўчириб қўйилишини айтган.
«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram