Paradigma.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Paradigma.uz —таҳлилий ва ҳолис янгиликлар тармоғи
ОАВ гувоҳнома №180629, 06.12.2023 й.
Алоқа учун: @paradigmauz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Мутахассис шарҳи: Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи саммитидан қандай янгиликлар кутилмоқда?

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Мирзиёев Украина масаласига тўхталди

"Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммитида Ўзбекистон президенти Украина масаласи борасида фикр билдирди.

"Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар жараёни бошланганини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз", дейди у.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россия Харковга ҳужум қилди

Россия Харков шаҳридаги тураржой биносига дронлар орқали ҳужум қилиди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди.

Украина Фавқулодда хизматига кўра, ҳужумдан сўнг мазкур ҳудуда йирик ёнғин юзага келган. Ҳозирда вайроналар остидан одамларни олиб чиқиш ишлари давом этмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи стратегик шерикларга айланмоқда

"Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити якунлари бўйича қабул қилиниши кутилаётган Самарқанд декларациясининг лойиҳаси келишиб олинди. Мазкур ҳужжат икки минтақа ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Путиннинг маслаҳатчиси АҚШ – Россия муносабатлари қайта тикланишини маълум қилди

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Самарқандда саммит бошланди

Самарқандда биринчи "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити бошланди. Бутун дунё диққат марказида турган йирик саммитга алоқадор тезкор ва холис янгиликларни PARADIGMA.UZ'да кузатиб боринг.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Фарғонада "Damas" ЙТҲ оқибатида сочилиб кетди

Фарғона вилояти Фурқат туманида юк машинаси ҳамда "Damas" тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмаган, оқибатда юк транспорт воситаси билан тўқнашган.

ЙТҲ сабаб "Damas"даги фуқаролардан икки нафари ҳалок бўлган, яна бир йўловчининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Электрон пул ўтказмалари мураккаблашмоқда

Ўзбекистон тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади. Бу борада Марказий банк бошқаруви ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қарор ишлаб чиқилди.

Ҳужжатга кўра, электрон пул тизимлари орқали БҲМнинг 30 баравари (11,25 миллион сўм) ёки ундан юқори суммадаги ички электрон пул ўтказмаларини амалга оширишда, хизмат кўрсатувчи томон ҳисобварақ рақами ёки операциянинг хос рақамини, шунингдек, олувчи ҳақидаги маълумотни, ҳисобварақ рақами ёки операция идентификаторини илова қилиши керак.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Зеленский Россия чегарасига яқин борди

Украина президенти Владимир Зеленский кутилмаганда Россия чегарасига яқин бўлган Чернигов ва Суми вилоятларига борди. Бу ҳақда президент ўзининг Telegram-саҳифасида видео орқали маълум қилган.

"Бу ердан туриб, давлат ва армия учун елкадош бўлиш, атрофдагиларга ғамхўрлик қилиш — буларнинг барчаси муҳим. Буларнинг барчаси Украинани сақлаб қолишимизга ва тинчликни яқинлаштиришимизга хизмат қилади", дейди у.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Ғазода яна юзлаб одамлар ҳалок бўлди

Кеча, 3 апрель куни Исроил томонидан Ғазога қилинган ҳужум оқибатида 112 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Al Jazeera" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Исроил ҳарбийлари томонидан вақтинчалик яшаб туриш учун бошпанага айлантирилган Ал-Арқам мактаби нишонга олинган. Ҳалок бўлганлар орасида ўнлаб аёллар ва болалар бор.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Жанубий Корея президенти лавозимидан бутунлай кетди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга муваффақиятсиз уринганидан 4 ой ўтиб, лавозимидан бутунлай четлаштирилди. Конституциявий суд унинг импичменти ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди.

Қайд этилишича, Юнга қарши импичментни қўллаб-қувватлаш учун 8 нафар судья иштирок этган. Улар ҳукм чиқариш вақтида президент ўз қарори билан конституция, қонун устуворлиги ва демократия тамойилларини бузганини таъкидлаган. Энди мамлакатда 60 кун ичида янги президентлик сайлови бўлиб ўтиши керак.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Сурхондарёда терговга олиб кетилган фермер нима сабабдан вафот этгани очиқланди

Сурхондарёда терговга олиб кетилган фермернинг ўлими юзасидан текширув якунланди. Фуқаро Т.Ҳ. 25 февраль куни Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этгани маълум қилинди.

Суд-тиббий экспертизасининг 17 мартдаги хулосасига кўра, унинг ўлимига гипертония касаллиги сабабли юрак ўнг қоринча олд деворида мавжуд бўлган кардиосклероз ўчоқ соҳасидан ёрилиши, юрак халтасининг қон ва қон лахталари билан тўлиши ва юракнинг юрак халтасида сиқилиши натижасида келиб чиққан.

Туман прокуратураси текширув якунлари асосида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли 25 март куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Мирзиёев Марказий Осиё раҳбарлари билан нималар ҳақида гаплашди?

3 апрель куни "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитида президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларининг тўрт раҳбари билан учрашув ўтказди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бўлган учрашувда халқаро саноат кооперацияси марказини ишга тушириш жараёнини тезлаштириш тўғрисида келишиб олинган.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан бўлган суҳбатда чегара масалаларининг тўлиқ тартибга солиниши минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга сабаб бўлиши ҳақида гап борган.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан транспорт ва энергетика соҳаларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масаласини кўриб чиқиш кераклиги муҳокама қилинган.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан эса бўлажак олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, кенг қамровли ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳақида суҳбатлашилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Тошкент шаҳрида юк машиналари ҳаракати 6 кунга тўлиқ чекланди

4-9 апрель кунлари пойтахтда Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилиши муносабати билан юк машиналари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланиши мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Тошкент вилоятида "снос"лар учун қанча пул сарфлангани айтилди

Тошкент вилоятида 2023-2025 йилларда вилоятда жами 268 та объект мулкдорига 166,4 миллиард сўмлик компенсация маблағлари тўлаб берилгани айтилмоқда.

Тошкент вилоят ҳокимлигига кўра, мақсадли дастурлар асосида 208 та кўчмас мулк эгаларининг розиликлари асосида 242,1 миллиард сўм компенсация тўлаган ҳолда бошқа жойга кўчирилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Бугун пойтахтнинг 4 туманида яшовчи аҳоли газдан узиб қўйилади

Бугун Тошкентнинг 4 та тумани — Учтепа, Чилонзор, Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

"Ҳудудгаз Пойтахт"га кўра, соат 11:00 дан 18:00 гача аҳолини газдан узиб қўйиш куз – қиш мавсумига тайёргарлик сабаб амалга оширилмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Венгрия Халқаро жиноий суд таркибидан чиқмоқчи

Венгрия Халқаро жиноий суд (ХТЖ) таркибидан чиқиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Виктор Орбан офис раҳбари Гергей Гуляш МТИ ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Венгрия ҳукумати бу қарорни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг мамлакатга ташрифи чоғида қабул қилинди. 2024 йилнинг ноябрь ойида Халқаро жиноий суд Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Виктор Орбан ХЖС’нинг бу қарорига қарамасдан Нетаняхуни Венгрияга таклиф қилган.

Мамлакат бош вазири Виктор Орбан ХТЖнинг бу қарорини “иккиюзламачилик ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” сифатида баҳоламоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2024 йилда Ўзбекистонга 1 млрд евро инвестиция киритди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ва ЙТТБ президенти Одиль Рено-Бассо учрашувида маълум қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон президенти ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилган. Жорий йил июнь ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Хитойдан Сирдарёга автобус келтирилди

Хитойдан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига 12 дона автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, олиб келинган янги автобуслар Гулистон шаҳридаги йўналишларда фаолият кўрсатаётган ISUZU русумли автобуслар ўрнига жойлаштирилади. 2024 йилда ҳам Хитойдан Гулистон шаҳрига 8 дона автобус олиб келинган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Қирғизистонда ўзбекистонликлардан 15 доллардан ундириш таклиф қилинди

Ўзбекистон тегишли низомга мувофиқ орқа ойналари қорайтирилган Қирғизистон машиналаридан 15 доллар миқдорида йиғим ундирмоқда. Жогорку Кенеш дептутати Ўзбекистон машиналаридан ҳам худди шундай йиғим ундиришни таклиф қилди.

"Келинглар, жаримани бекор қиламиз ёки биз ҳам шундай норма киритамиз", дейди депутат ТИВ раҳбарига мурожаат қилиб. Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев бунга жавобан, агар бу қўшни давлатнинг ички қонуни бўлса, ТИВ унга аралаша олмаслигини билдирган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Показано 20 последних публикаций.