Самарқанддаги уйда газ портлаши ортидан мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
Кеча, 22 октябрь куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани "Мустақиллик" маҳалласида жойлашган уйлардан бирида газ портлаб, хонадоннинг 4 нафар аъзоси вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, ҳолат юзасидан Қўшработ туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-(мансабга совуққонлик билан қараш) ва 259-(ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram