Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда болаларнинг масжидга келишига тўсқинлик бўлаётгани айтилмоқда
Рамазон ойи бошланганидан буён Ўзбекистондаги масжидларга болаларнинг кириши чекланаётгани хусусида мурожаатлар ортган.
Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси қабул қилинган паллага тўғри келган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга қараганда, мамлакатнинг турли ҳудудларида ички ишлар ходимлари ва ўқитувчилар вояга етмаган болаларнинг масжидга киришига тўсқинлик қилмоқда.
Озодликка йўлланган видеолавҳада ҳам ички ишлар ходими икки ўсмирни масжид хонақоҳидан олиб чиқиб кетаётганини кўриш мумкин. Ҳодиса Фарғона шаҳридаги “Оқариқ” жоме масжидида рўй бергани айтилмоқда.
Сиз ҳам шу каби ҳолатларга дуч келган бўлсангиз, бизга хабар беринг.
Маълумот ўрнида, Рамазон ойи бошида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров вояга етмаган болалар масжидларда ибодатга халал бераётганини айтиб, ота-оналарни фарзандларини таровеҳ намозига олиб келмай, уйда қолдиришга чақирган эди.
🎬 YouTube|📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉🚀Telegram