Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир тумани суди Ғайрат Дўстовни “майда безорилик” содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Асли қашқадарёлик 46 яшар Дўстов шу ой бошида Тошкент шаҳридаги автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида норозилик билдирган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан танилганди.
Ўзбекистон Олий суди электрон хизматлар порталидаги маълумотга кўра, суд ҳукми 26 декабрь куни чиқарилган.
Фаоллар ҳукуматнинг энергетика сиёсатидан кескин норозилик билдирган Ғайрат Дўстовнинг қамалишини тармоқдаги чиқиши билан боғлашмоқда.
Олдинроқ унинг ўзи Ички ишлар идорасига чақирилгани, аммо озодликда эканини айтиб чиққан эди.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Ғайрат Дўстовнинг қамалишидан яқинлари расман хабардор қилинмаган.
Расмийлар бу борада ҳозирча бирон изоҳ бергани йўқ.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews