Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Украинага босқин: 1001-кун | АҚШ Украинага пиёдаларга қарши мина беради
Россиянинг Украинага босқини бошлаганидан минг кун ўтиб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк бор бу урушни билвосита тилга олди.
Ва, Ўзбекистонда тинчликни сақлаш осон кечмаётганини таъкидлади. Бу Мирзиёевнинг постсовет ҳудудидаги даҳшатли уруш бошланганидан бери, унга қилган илк очиқ ишоратидир.
У шу кунга қадар Россиянинг Украинага босқини ҳақида ҳеч нима демаган эди.
Шу кунда жанг ҳаракатлари кескинлашиб бормоқда. Украина Россия ичидаги объектларни АҚШнинг ATACMS билан нишонга олишни бошлади. Россия эса бунга жавобан яна ядровий бомба билан таҳдид қилишда давом этмоқда.
Айни пайтда АҚШ президенти Жо Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришни маъқуллади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews