Ўз кўмочига кул тортмоқ: “кўмоч” нима?
Бу иборага бадиий асарларда, баъзан сўзлашувда дуч келамиз. У ўз манфаати учун ишламоқ; ўзига ўзи қайғурмоқ мазмунини англатади:
Ҳар ким ўз кўмочига кул тортар.
Мақол.
Иборада қўлланган кўмоч сўзи иссиқ кулга кўмиб пишириладиган нонни билдиради:
Сизни бир оз мазалироқ нон билан меҳмон қилмоқчи бўлиб, кўмоч хамирига бир коса сут қўшдим.
С. Айний, “Қуллар”.
❗️ Кўмоч сўзи кўмач шаклига ҳам эга:
Ҳар ким ўз кўмачига ўзи кул тортадиган... бир замонда инсон боласи ота-онасидан бемаҳал ажралар экан, унга бундан оғир кулфат йўқ.
П. Турсун, “Ўқитувчи”.
Лекин тилда кўпроқ кўмоч варианти ишлатилади.
Суратда тайгаликлар кўмочи.
@oriftolib