Қайсар – аслида киши номи
Баъзан кишиларнинг номи сўзларга айланиб кетади. Қайсар сўзи ҳам шундай. Рим императори Гай Юлий Цезар номидан – Caesar сўзидан ҳосил бўлган. Ҳукмдор номи лотин тилига турдош от сифатида ўтган. Ундан араб тилига ўзлашган ва подшоҳ маъносида қўлланган. Ўзбек тилида ҳам Рум подшоси; подшо, ҳоқон маъноларида ишлатилади. Бироқ унинг тутган ерини кесадиган, ўжар, асов каби маънолари машҳурроқ:
Тура қолинг, энди жуда пайти, одам бунчалик қайсар бўлмайди. Узр сўранг, узр.
Н. Сафаров, “Водиллик қаҳрамон”.
Лекин фактлар қайсар нарса, уни хаспўшлаб бўлмайди.
А. Эшонов, Ҳ. Умаров, “Одамларни ўйлаб”.
@oriftolib