Илм аҳлининг каромати
Абул Аббос Бакрий айтиб берган:
Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий ва Муҳаммад ибн Ҳорун Рўёний илм сафарида бирга бўлиб қолдилар. Бир кун келиб барчасининг пуллари тугади ва фақирона бир ҳолга тушиб қолдилар. Қоринлари очиб чидаб бўлмас даражага етди. Шунда улар бир нарсага келишдилар. Ораларида бир киши дуо қилади ва ҳожатларини сўрайди, қолганлар “амийн” деб туради. Бироқ, уларнинг барчаси ўз нафсини ҳақир кўргани учун биронтаси ҳам дуо қилишга ўзини лойиқ кўрмайди ва бир-бирига узр айтадилар. Охири қуръа ташлайдилар ва қуръа Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузаймага тушади. У “Менга икки ракат намоз учун муҳлат беринглар. Кейин дуо қиламан” дейди. У таҳорат қилиб намозга киришади. Намозини тугатмасдан эшик тақиллайди. Эшикни бирлари очади. Эшик олдида Миср волийсининг хизматчиси турар эди. У “Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср Марвазий?” дейди. Уни кўрсатадилар. Хизматкор унга эллик динорли халтани чиқариб беради. Қолганларни ҳам бир-бир сўраб шундай қилади ва “Волий кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрибди. У Зот унга “Муҳаммадларни топ. Улар фалон жойда оч ўтирибдилар” деб айтибдилар” дейди.
Хизматчи қайтаётиб қуйидагиларни қўшимча қилди: “Амир пулларинг тугаса яна хабар беришларингни қасам билан илтимос қилди.”
(Тазкиратул ҳуффоз, 2/753)
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz