Orifon.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга кўп салавот айтинглар

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам шундай дедилар:

  “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

  Аллоҳумма салли ъало   Муҳаммад ва оли Муҳаммад ва ажжил фаражаҳум!
Расулуллоҳга салавотни кўпайтирайлик.
Дўстларга ҳам улашинг.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   21--  27.  Февраль

БОМДОД:              06,35.
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        16:50
ШО
М:                      18:35
ХУФТОН:                20,05.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Илм аҳлининг каромати

Абул Аббос Бакрий айтиб берган:
Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий ва Муҳаммад ибн Ҳорун Рўёний илм сафарида бирга бўлиб қолдилар. Бир кун келиб барчасининг пуллари тугади ва фақирона бир ҳолга тушиб қолдилар. Қоринлари очиб чидаб бўлмас даражага етди. Шунда улар бир нарсага келишдилар. Ораларида бир киши дуо қилади ва ҳожатларини сўрайди, қолганлар “амийн” деб туради. Бироқ, уларнинг барчаси ўз нафсини ҳақир кўргани учун биронтаси ҳам дуо қилишга ўзини лойиқ кўрмайди ва бир-бирига узр айтадилар. Охири қуръа ташлайдилар ва қуръа Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузаймага тушади. У “Менга икки ракат намоз учун муҳлат беринглар. Кейин дуо қиламан” дейди. У таҳорат қилиб намозга киришади. Намозини тугатмасдан эшик тақиллайди. Эшикни бирлари очади. Эшик олдида Миср волийсининг хизматчиси турар эди. У “Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср Марвазий?” дейди. Уни кўрсатадилар. Хизматкор унга эллик динорли халтани чиқариб беради. Қолганларни ҳам бир-бир сўраб шундай қилади ва “Волий кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрибди. У Зот унга “Муҳаммадларни топ. Улар фалон жойда оч ўтирибдилар” деб айтибдилар” дейди.
Хизматчи қайтаётиб қуйидагиларни қўшимча қилди: “Амир пулларинг тугаса яна хабар беришларингни қасам билан илтимос қилди.”

(Тазкиратул ҳуффоз, 2/753)

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
Пайшанба тонги муборак бў
лсин, Азизлар!

Анас ибн Молик (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам):
«Ким менга бир кунда 1000 марта салавот айтса, жаннатдаги ўрнини кўрмаг
унича вафот этмайди», -деганлар.

#салавот 
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин-Набиййил-умиййи ва ъала али
Муҳаммад".

Маъноси: "Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари(аҳли)га салоту салом айла!"

*"Уммий" сўзи Қуръони каримда келган бўлиб, бу ўринда "ўқишни, ёзишни билмаган"(онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўн
гилларингизни меҳрли-- шафқатли,
Ҳаётинг
изни гўзал--фаравон.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Бир киши устозни олдига кирибди.
Устоз шогирдларига Саҳиҳ Бухорийни шарҳлаб дарс ўтаётган эди.

У киши айтибди:

– Ғарбда одамлар ойга етиб боряпти. Сиз бўлсангиз Бухорийни шарҳлаб ўтирибсиз.!

Устоз жавоб берибди:
– Нима қилибди ойга етиб борган бўлса. Махлуқ махлуққа етибди.

Биз эса Холиққа етмоқни истаймиз. Лекин сен бечора... На улар билан ойга етдинг ва на биз билан Бухорий ўқидинг!

РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН            20 -ФЕВРАЛЬ   ПАЙШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 5;46..ИФТОР.  18, 04.
БУХОРО ВИЛ  С. 5, 57. ИФТОР.  18,
26.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
;ҚАЛБ ОЛЛОҲ НАЗАРГОҲИДУР;

Қалбим тоза дегувчилар эшитсун. Устоз Салоҳиддин домлодан гўзал маруЗА.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


  Ҳажжожи золим вафот этганида бир киши унинг қасрига келиб Ҳажжож билан кўришишга рухсат сўради. Дарвозабон Ҳажжожнинг вафот этганини айтди. Халиги киши қайтиб кетди ва бироздан сўнг яна келиб Ҳажжож билан учрашмоқчи  эканлигини айтди. Дарвозабон унга Ҳажжожнинг вафот этганини айтди. У киши яна қайтиб кетди. Бироздан сўнг яна келиб Ҳажжож билан учрашиши лозимлигини айтди. Дарвозабон бақирди:
- Мен сенга Ҳажжожнинг вафот қилганини айтдим-ку! Нега гапни тушунмайсан?!
Шунда ҳалиги киши деди:
- Тушуниб турибман, аммо Ҳажжожнинг ўлганини такрор-такрор эшитиб мазза қилаяпман!

АЛЛОҲИМ ЗОЛИМЛАР ЗУЛМИДАН АСРАСИН!!!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОЕАТУҲ  
Чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдулл
оҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади
».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-ма
лийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маънос
и: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.



МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

АЛЛОҲИМ БИЗ БАНДАЛАРИНГДАН РЛЗИ БЎЛИБ, ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТИНИ БЕРГИН. ЮРТИМИЗГА БАРАКАЛИ, МАНФАЪТЛИ ЁМҒИРНИ БЕРГИН!!!.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


СИЛАЙИ РАҲМНИ УЗМАНГ!!!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
–Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
–Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
–Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?''– деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
–Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
–Огоҳ бўлинглар, силайи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

2k 0 32 1 10

ИСТИҒФОР ФАЗИЛАТЛАРИ!!!

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.

Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.

Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.

Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.

Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.

Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдуллоҳ
ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маъноси:
«Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Ёдингда тут

Луқмони Ҳаким айтадилар:

1. Намоз ўқиганингда қалбингни сақла.

2. Ўзганинг уйига кирганда кўзингни сақла.

3. Одамлар ичида тилингни сақла.

4. Икки нарсани ёдингда тут: - бири Аллоҳнинг Биру Борлиги, иккинчиси - ўлимнинг аниқлиги.

5. Икки нарсани эсингдан чиқар: бири - ўзгаларга қилган яхшилигинг, иккинчиси ўзгаларнинг сенга қилган ёмонлиги.

(Ғаззолий. Мукошафат ул-қулуб. 379-бет).

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун !👇👇
T.me/orifonuz


Шайтон яралганидан бошлаб уч марта йиғлаган экан.
1. "Шайтон" деб ном олганда!
2. Пайғамбариммиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга келганларида!
3. Учинчи марта жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар
— Нега бундай йиғлаяпсан? — деб сўрашганда.
— Ер юзига Фотиҳа сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин Фотиха сурасини ўқиса, гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади, — деб жавоб қилган экан.

•Қачон Қуръонни ушласангиз, шайтон ғазаб қилади.
•Қачон Қуръонни очсангиз, шайтон йиғлайди.
•Қачон Бисмиллаҳ десангиз, шайтон йиқилади.
•Қачон тиловатни бошласангиз, шайтон хушсиз бўлиб ағдарилади.
•Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хоҳласангиз, шайтон тўсқинлик қилишга ўтади
.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

4.3k 0 127 1 27

“У. ДЎЗАХДА!”.

Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
-Фалончи аёл кўп нафл намозлар ўқийди, кўп нафл рўзалар тутади, кўп садақалар қилади, аммо тили билан қўшниларига озор беради!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-У дўзахда!
Ҳалиги киши яна деди:
-Фалончи аёл эса нафл намозларни оз ўқийди, нафл рўзаларни оз тутади, садақани оз беради, аммо қўшниларига озор бермайди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-У жаннатда!

Қўлтиғингизда бутун бир қуръон бўлганидан кўра ахлоқингизда битта оят бўлгани яхшироқ.
Мисвок суннат. Аммо инсонларнинг гўштини есангиз мисвок сизнинг тишингизни тозалай олмайди?!
Ҳадисларни ёдлаб олиш яхши нарса. Аммо кишилар орасида чақимчи бўлсангиз, фитначи бўлсангиз бунинг нима фойдаси бор?!
Оилангиз тарқалиб кетган бўлса тафсир китобларини уйингизда жамлашдан не фойда?!
Ҳамкасбларингиз ортидан хўжайинингизга ёмон гапларни ташисангиз тутган нафл рўзаларингиздан нима фойда?!
Бошингизда салла, соқолни қўйиб олгансиз. Аммо фақат ўзингиздан миннатдорсиз. Қолганлар сиз учун залолатда. Саллангиз ва соқолингиздан нима фойда?!
Тўғри, Аллоҳ ибодатни яхши кўради, аммо азиятни ёмон кўради.
Қиёматда тоғлар каби ажр ва ҳасанотларни кўтариб борганингизда дунёда азият берганларингиз уларни битта-битта сиздан тортиб олишади. Шу керакми сизга? !


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!


Ума
р ибн Хаттоб (р.а) бундай деган:
"Пайғамбар (с.а.в)га салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади"
. (Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган)

#салавот
«Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад».

Маъноси:
«Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!»

Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрл
и-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон
.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни к
енг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


*   *   *

Эй табиб! Ҳақ сўзга забонинг йўқми?
Ҳеч ғафлат дардига имконинг йўқми?
Ухлатгувчи дори-дармонларинг кўп,
Қалбни уйғотгувчи дармонинг йўқми?

*   *   *

Табиб дер: комил сўз тилимдан келмас,
Ҳар кимни даволаш илмдан келмас.
Оқилни ухлатиш қўлимдан келар,
Ғофилни уйғотиш қўлимдан келмас.

Мирзо КЕНЖАБЕК



РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН            17-ФЕВРАЛЬ   ДУШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 5;49..ИФТОР.  18;01.
БУХОРО ВИЛ  С. 6,00. ИФТОР.  18,
23.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота-она дунёдан ўтгандан кейин қандай амал қилса савоби етади

Салоҳиддин домла Гадоев
Бухоро шаҳар "Хўжа Исмат Бухорий"
жомеъ масжиди имом - хатиби

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


ПОКЛИК – ИМОННИНГ ЯРМИ

Имом Ғаззолий: “Поклик қалбнинг ғиллу ғаш, ҳасад, ёмонлик, нафрат ва бошқа иллатлардан саломат бўлишидир. Имон ана шу покланиш туфайли комил бўлади”, дея тушунтирган.

Баъзи уламолар: “Ким қалбини покласа, сўнг таҳорат ёки ғусл қилиб намоз ўқиса, у тўлиқ поклик билан ибодатини бажарибди. Агар фақатгина аъзолар поклиги билан намоз ўқиса, у ҳолда тўлиқ бўлмайди. Зеро, Аллоҳ таоло ҚАЛБЛАРНИНГ ПОКЛИГИГА НАЗАР СОЛАДИ”, деган.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг.
Orifon.uz га уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


УЙГА КИРИШ ОДОБИ

Ўғлим!
Кўчадан келганингда “Ихлос” сурасини ўқиб уйга киришни унутманг. Зеро, Пайғамбаримиз соллоллаҳу алайҳи васаллам: “Уйга кираётганингизда “Ихлос”ни ўқинг, мусибат кўрмайсиз”, дея марҳамат қиладилар.

Ривоят қилишларича, Суҳайл ибн Саъд (р.а.) фақирлигидан Пайғамбаримиз соллоллаҳу алайҳи васалламга арз қилдилар. Расули Акрам соллоллаҳу алайҳи васаллам: “Уйга кираётганингда салом бер ва “Ихлос” сурасини ўқигин”, дедилар. Саъд шундай қилди ва фақирликдан халос бўлди.
Уйга салом бериб кирганингизда шайтонлар сиз билан бирга киришга ҳадди сиғмас экан.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

Показано 20 последних публикаций.