“У. ДЎЗАХДА!”.
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
-Фалончи аёл кўп нафл намозлар ўқийди, кўп нафл рўзалар тутади, кўп садақалар қилади, аммо тили билан қўшниларига озор беради!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-У дўзахда!
Ҳалиги киши яна деди:
-Фалончи аёл эса нафл намозларни оз ўқийди, нафл рўзаларни оз тутади, садақани оз беради, аммо қўшниларига озор бермайди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-У жаннатда!
Қўлтиғингизда бутун бир қуръон бўлганидан кўра ахлоқингизда битта оят бўлгани яхшироқ.
Мисвок суннат. Аммо инсонларнинг гўштини есангиз мисвок сизнинг тишингизни тозалай олмайди?!
Ҳадисларни ёдлаб олиш яхши нарса. Аммо кишилар орасида чақимчи бўлсангиз, фитначи бўлсангиз бунинг нима фойдаси бор?!
Оилангиз тарқалиб кетган бўлса тафсир китобларини уйингизда жамлашдан не фойда?!
Ҳамкасбларингиз ортидан хўжайинингизга ёмон гапларни ташисангиз тутган нафл рўзаларингиздан нима фойда?!
Бошингизда салла, соқолни қўйиб олгансиз. Аммо фақат ўзингиздан миннатдорсиз. Қолганлар сиз учун залолатда. Саллангиз ва соқолингиздан нима фойда?!
Тўғри, Аллоҳ ибодатни яхши кўради, аммо азиятни ёмон кўради.
Қиёматда тоғлар каби ажр ва ҳасанотларни кўтариб борганингизда дунёда азият берганларингиз уларни битта-битта сиздан тортиб олишади. Шу керакми сизга? !
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz