Айрилиқ.
Дониёр шифохона биносидан чиқиб бораркан, докторни гаплари қулоқлари остида жарангларди. "Укажон, анализ натижаларини олдик. Афсуски, сизда ўпка сили аниқланди". Дониёр докторга нигоҳини қадади. "Мени қанча умрим қолди" дея олди ҳолос.
- "Бир нарса дейиш қийин, бу ёғи Аллоҳдан".
Дониёр бошқа гапларни эшитмади, буни истамади ҳам. Шифохона биносидаги ўриндиққа оғир чўкди. Хаёли хамон ташхисда. Шу пайт телефони жиринглади. Секингина экранга назар ташлади. Нигина... Экранда севгилиси Нигина жилмайиб турар, телефон хамон жирингларди. Олмади. Хозир нима ҳам дерди унга. Лекин билади. Агар олмаса у яна ва яна қўнғироқ қилаверади. Шу ўйи тугамасдан, яна жиринглади. Мажбур олди ва жиддий оҳангда гаплашди.
- Ало.
- Ало, Дониёр ака. Бунча телефонларни олмайсиз. Ё бирор қиз билан учрашувдамидингиз.
- Йўқ, қанақа учрашув.
- Хозир қаердасиз?
- Боғда, ўзимиз учрашадиган жойда. Хозир шу ерга кела оласанми?
- Бораман. Бироздан кейин учрашамиз унда.
- Хўп, кутаман.
Телефонни ўчираркан, ўрнидан туриб, учрашувга йўл олди.
У Нигина билан тадбирларининг бирида танишган. Бундай оқкўнгил қизни бир кўрдию, юраги "жиз" этди. Мана шу ҳаёллар билан бўлиб, боққа ҳам eтиб келди. Дарахтларнинг қуюқ соясида Нигинани кутди. Дам ўтмай узоқдан севиклиси келарди. Хар доимгидек юзида табассум.
- Ассалому алайкум.
- Валейкум ассалом, келдингми?
- Ха, келдим. Нега бугун тадбирда кўринмадингиз?
Телефонингизгаям тушиб бўлмайди?!
- Ха, шундай баъзи ишларим бор эди.
- Ишларми ёки учрашувлар?
- Хазилингни қўйсангчи. Сен билан жиддий гаплашиб олишимиз керак.
- Хўп, қулоғим сизда.
- Халиги... Мен... Мен бир қизни яхши кўриб қолдим.
Дониёр бу гапларни ундан кўзларини олиб қочиб гапирарди.
Аммо буни Нигина сезмади.
- Нима... Йўқ, ишонмайман. Ишонмайман, бу гапларингизга.
- Афсуски бу рост. Ишонмасанг, мана у билан тушган суратларим.
У шундай деб, телефонидаги суратларни кўрсатди.
Нигина расмларни кўздан кечира бошлади.Унда Дониёр бир қиз билан суратларга тушганди. Охири чидаёлмади, телефонни Дониёрга бердию, ўзи ундан узоқ кета бошлади.
Дониёр унга махзун кўзларини тикиб, ортидан бахт тилади.
У энди бундай қилиб тўғри қилдими ёки йўқми тахлил қиларди. Агар бундай қилмаганда, Нигина асло уни ташлаб кетмасди, хатто, касаллигини эшитса ҳам. Нигинани сиқилишини хоҳламасди. Яхшики синглисининг расмлари бор экан. Акс холда, уни бунга ишонтириш мушкул.
Вақтлар ўтаверди... Дониёрнинг ахволи кундан-кун оғирлашарди.
Охирги кунларда боши касалхонадан чиқмай қолди. Унга баъзан онаси, бошқа пайт синглиси қарарди.
Бир куни касалхонада эди. Эшик қия очилди ва синглиси кириб келди.
- Ака, қалайсиз. Зерикмаяпсизми?
- Йўқ, зерикмадим.
Синглиси қўлидаги идишни столга қўйиб, Дониёрнинг пешонасини ушлади.
- Ха, яхши. Иситма йўқ.
- Сен қарайсану, ёмон бўлармидим. Хўш, ўқишлар қалей?
- Яхши. Кеча уйга қайтаётсам, қизиқ бир иш бўлди!
- Нима бўлди?
- Кўчада бир қиз менга узоқ тикилиб турди.
Кейин олдимга келиб нима дейди денг!
- Нима деди?
- Сиз Дониёрни севганимисизмуш!
Буни эшитиб Дониёрни йўтал тутди. Узоқ йўталди.
- Сен нима дединг.
- Менми? Тўғрисини айтдим. Мен севгилиси эмас, синглисиман дедим.
Оббо, қовун туширибсанку сингилжон, ўйлади Дониёр.
- У нима деди?
- Уми, хеч нарса. Ортига йиғлаганча кетди. Ака, ўзи у қиз ким эди?
- Хеч ким.
- Алдаманг. Келинойим шекилли-а?
- Канақа келинойи?
Иккиси ҳам жим қолди.
Шу пайт эшик таққиллади. Эшикни синглиси очаркан, сизга ким керак деб сўради. Эшик ортидан Дониёрга таниш, майин овоз янгради. Дониёр акам борми? Синглиси ха дедию, Дониёрга юзланиб, "ўша" деди.
Афсуски ўша, ўйлади Дониёр. Нигина эшикдан кириши биланоқ, Шаҳноза "чой олиб келай" деб чиқиб кетди.
Нигина Дониёрнинг ёнида турарди. Дониёр уни ўтиришга таклиф этгандагина ўтирди. Иккиси ҳам жим эди. Буни Дониёр бузишга жазм этди.
- Нега келдинг?
- Сиздан хабар олгани.
- Мана кўрдинг, соппа-соғман, энди эса кет.......