Ота-Оналарга шу ҳикояни уқишларини ИЛТИМОС қилардим. Фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасангиз.
Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халx xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
«Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган.
Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган.
Дунёвий ва ухравий илм изламоқ туғилгандан то лаҳадга боргунча фарз. Ўз маънавиятимиз ва миллий ғуруримизни ўзимиз кўтарайлик. Бизнинг ҳам гўримизга дарра тушишидан Аллоҳ асрасин.
Ўқинг...Фақат йиғламанг!