Кетармисан энди ноябр?
Қара, кўкда тўлди тўлин ой!
Ташқарида ёмғир сийпалар,
Бу айрилиқ оғир ҳойнаҳой.
Уйда қолди бўм-бўш ўриндиқ,
Илиқ қаҳва ,синдирилган нон.
Очилибди алвон атиргул,
Қўлларингда бермоқ учун жон.
Кетасанми?
Кетма бироз қол!
Қўлларингда бунчалар титроқ?
Узилмасин энг сўнги умид,
Узилмасин энг сўнги япроқ…
Муслим Мусаллам
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Қара, кўкда тўлди тўлин ой!
Ташқарида ёмғир сийпалар,
Бу айрилиқ оғир ҳойнаҳой.
Уйда қолди бўм-бўш ўриндиқ,
Илиқ қаҳва ,синдирилган нон.
Очилибди алвон атиргул,
Қўлларингда бермоқ учун жон.
Кетасанми?
Кетма бироз қол!
Қўлларингда бунчалар титроқ?
Узилмасин энг сўнги умид,
Узилмасин энг сўнги япроқ…
Муслим Мусаллам
Ўқинг...Фақат йиғламанг!