Ёғоч тахталари остида 118 литр алкоголь маҳсулотлари яширилганлиги фош этилди
Амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар мамлакатимизга 2 литргача алкоголь маҳсулотларини божсиз олиб киришлари мумкин.
Бироқ айрим йўловчилар мазкур тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан, белгиланган меъёрдан ортиқча алкоголь маҳсулотларини мамлакатимизга олиб кириш ҳолатлари учрамоқда.
Ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати “Ғишткўприк” чегара божхона постида аниқланди. Қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш учун кириб келган фуқаро бошқарувидаги енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автоуловнинг тиркама қисмидаги ёғоч тахталар остига яширилган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 83 млн. сўмлик, 118 литр алкоголь маҳсулотлари борлиги фош этилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
@oqdaryoovozi1931