Украинага босқин: 1072-кун | АҚШ 975 нафар ўзбекистонлик ноқонуний мигрантни депортация қилиши мумкин
АҚШда яшаб келаётган 975 нафар ўзбекистонлик ноқонуний мигрант депортация қилиниши мумкин.
АҚШ пойтахти яқинида ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетган American Airlines авиаширкатига қарашли маҳаллий йўловчи учоғда бортида 64 нафар одам, жумладан россиялик фигурали учиш мутахассислари бўлган.
Ўзбекистон Туркиянинг ANKA ҳарбий дронларини сотиб олиш бўйича келишув имзолади.
Россия Мудофаа вазирлиги Донецкдаги Новоелизаветовка қишлоғини эгаллаганини эълон қилди.
Россия суди YouTube даги кремлпараст каналларни блоклагани учун Google га қўйган жарима миқдори 1,8 дуодециллион рублдан ошди.
Россия дронининг 30 январ кунги Суми шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносига зарбаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди.
ҲAМAС 30 январ куни яна 7 нафар гаровга олинганларни – икки Исроил ва беш нафар Таиланд фуқаросини озод қилиши кутилмоқда.
Аҳмад ал Жўлоний Суриянинг янги президенти этиб тайинланди
Рейтерс: Суриянинг янги расмийлари Россиядан Башар Aссадни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.
Беларус расмийлари Украина билан чегарани очишга тайёрлигини билдирди.
Kanalga ulanish👇👇👇
✅
@oqdaryoovozi1931