Репост из: Pedkadr.tdi.uz
Бир йилда икки марта аттестацияда иштирок этиш мумкинми?
❓Савол: Мен 2024 йил баҳорги аттестатсияда навбатдан ташқари тури бўйича иштирок етиб иккинчи тоифани олдим. Яна шу йил кузги аттестацияда қатнашмоқчиман. Лекин, завучимиз "бир йилда бир марта аттестацияда қатнашасан, кузгида эмас, 2025 йил баҳорги аттестацияда қатнаша оласан"- деди. Завучимизнинг шу гапи тўғрими? (Н.М.М. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри 57 мактаб ўқитувчиси)
‼️Жавоб: Бу нотўғри албатта (завучнинг гаплари). Бундай чекловлар мавжуд эмас. Январь-июнь ойлари аттестацияси натижаларидан қатъи назар Сиз август-декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишингиз мумкин!
P.S. Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.
Педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади. Жумладан,
Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади
Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади
Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади
Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади
Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади
Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot