Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Меҳрингизга тўймадим Она,
Эслаганда соғинаяпман.
Расмингизга термулиб яна,
Бир озгина овунаяпман.
Онаси бор дўстларим кўрсам,
Ич-ичимдан тўлиб кетаман.
Йиғлаганим сездирмай доим,
Кўз ёшимни ичга ютаман.
Онажоним меҳрингиз қумсаб,
Сизга атаб шеърлар битаман.
Аммо кўнмас юрагим мени,
Тушларимда сизни кутаман.
Бир бор киринг тушимга Она,
Меҳрингизга олайин тўйиб.
Яна қайтай болалигимга,
Кўксингизга бошимни қўйиб.
Соғинаман, соғинаяпман,
Юрак бағрим куймоқда ёна.
Унутолмай оғринаяпман,
Тинмас сира соғинчим Она.
Онажоним меҳрибонгинам,
Қадрингизни кечроқ билибман.
Ашъор битиб ўзимни шундай,
Кўниктириб яшаб юрибман.
Насб бўлса бир куни албат,
Учрашамиз Жаннат боғида.
Онажоним илтимос фақат,
Йўқлаб туринг гоҳи-гоҳида.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Эслаганда соғинаяпман.
Расмингизга термулиб яна,
Бир озгина овунаяпман.
Онаси бор дўстларим кўрсам,
Ич-ичимдан тўлиб кетаман.
Йиғлаганим сездирмай доим,
Кўз ёшимни ичга ютаман.
Онажоним меҳрингиз қумсаб,
Сизга атаб шеърлар битаман.
Аммо кўнмас юрагим мени,
Тушларимда сизни кутаман.
Бир бор киринг тушимга Она,
Меҳрингизга олайин тўйиб.
Яна қайтай болалигимга,
Кўксингизга бошимни қўйиб.
Соғинаман, соғинаяпман,
Юрак бағрим куймоқда ёна.
Унутолмай оғринаяпман,
Тинмас сира соғинчим Она.
Онажоним меҳрибонгинам,
Қадрингизни кечроқ билибман.
Ашъор битиб ўзимни шундай,
Кўниктириб яшаб юрибман.
Насб бўлса бир куни албат,
Учрашамиз Жаннат боғида.
Онажоним илтимос фақат,
Йўқлаб туринг гоҳи-гоҳида.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?