Ona xaqida sherlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


🫶Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️
Alhamdulillah
Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️
🧑‍💻Reklama qabul qilamiz ➪ @rekfm1
https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar
https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онамнинг совуқдан бели оғрийди,
Чунки кўтарганда менинг ғамимни!
Отамнинг тунлари уйқуси қочар,
Тўлдирай дейди-да битмас камимни.

Тиззаси зирқирар онам шўрликни,
Қон босими ҳадеб қилар безовта.
Отам тин олмайди чумолилардай,
Хуфтон қайтар доим кетиб азонда!

Чўкиб бораяпти бўйи кун сайин,
Ҳар замон кўпаяр сочда оқ тола.
Худойим уларни боғлагандайин,
Ҳамон беписандман, эси йўқ бола.

"Ўзим" деганини эслай олмайман,
Яшашса бизни деб яшашди фақат.
"Аҳр сизлар учун яшапман" деб,
Биз сезмас дардларга бердилар тоқат.

Бахтим бу дунёда сизга фарзандман,
Худойим неъмат-ла сийлаган бисёр.
Керилиб юришим мумкин бир умр,
Чунки менинг сиздай ота-онам бор!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб,
Йўлингга кўз тиккан онангга қараб,
Кўз юмиб дунёдан ўтгандан сўнгчи,
Ўнта қўй сўясан бўлсин деб савоб.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

4.3k 0 72 11 25

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДУО ҚИЛИНГ...

Онажоним, билмайсизда соғинганим,
Гоҳ гоҳида холим сўраб келиб турунг
Жондан ўтди етимликнинг озорлари,
Ҳеч бўлмаса тушларимда дуо қилинг.

Кўз ёшларга айландими армонларим,
Келиб юрак дардларимга даво бўлинг.
Нетай шундай кенг дунёга сиғмаяпман,
Ҳеч бўлмаса тушларимда дуо қилинг!

Онажоним,  махкам қучинг  безорим деб,
Ғам қаритган ахволимни бир бор кўринг.
Бағрингиздан узоқлашгим келмайди ҳеч,
Ҳеч бўлмаса тушларимда дуо қилинг!

Болам сени унутмадим, кетмадим денг,
Ёнингдаман хамон сендан кечмадим денг.
Она сизсиз мен кўрмаган  кун  қолмади,
Ҳеч бўлмаса тушларимда дуо қилинг!

Сизни қандай  соғинганим билмайсиз-да,
Хамон яхши кўрасизми ростин айтинг?
Билмам яна не синовлар кутар мени,
Ҳеч бўлмаса тушларимда дуо қилинг.

✍Мoвлудабону Имомназарова

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгни онамга ўхшатаман. Сокин, ёқимли, гўзал, ўхшаши йўқ... Яна, она меҳрига қонмаганингдек, тонг ҳавосидан ҳам нафас олиб тўймайсан! Оналаримизни ўзинг асрагин, Аллоҳим🤲

Ассалому алейкум ҳайрли тонг барча онасини яхши кўрадиган яхшиларимга.!
Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин.!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онажон сизи яхши кўраман.!

Бўлолмайди онангиздайин


Сизни излаб термулар йўлларингизга
Борсангиз қарамайди қўлларингизга
Қуйиб олинг дўстларим қулоғингизга
Бўлолмайди хеч ким онангиздайин

Аллоҳдан сўнг, онангиз бўлар буюкроқ
Балки ишларингиз кўп, масофа йироқ
Нега энди қилмайсиз битта қўнғироқ
Бўлолмайди хеч ким онангиздайин

Совғалар олдингизми жанонингизга
Онангиз келмадими ҳаёлингизга
Ёзиб олинг бу сўзим юрагингизга
Бўлолмайди хеч ким онангиздайин

Онангиздан бошқаси кутмайди дўстим
Куйиб-ёниб, болам деб юрар бетиним
Жонини ҳам беришга тайёр айтинг ким?
Бўлолмайди хеч ким онангиздайин

Онам - деб олинг боринг иккита нонни
Тополмай қоладилар қўярга жонни
Бўлдида, қўйинг энди севги, жанонни!
Бўлолмайди хеч ким онангиздайин.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


🌹Кеч бӯлади билганингда онанг қадрини🌹

Фарзанд бўлиб сўрамадинг онанг дардини.
Улғайгунча хуб  синадинг  унинг сабрини.
Фарзанд кўриб, билганингда онанг қадрини.
Энди онанг  манзил этар ернинг бағрини.
Афсус бориб   қучоқларсан совуқ қабрини.

Қирқ жонида қирқ азобла сени яратган.
Қуёш ботса бешигингда нурин таратган.
Кўзида ёш лекин сени ғамдан аритган.
Энди ғамин  ололмассан  билиб дардини.
Бориб қучоқлагин  совуқ қабр заҳрини.

Қораларин сенга берган сочлари қиров.
Фарзанд бўлиб соғиндингми бўлиб интизор.
Келмаслигинг билса ҳамки кутарди у зор.
Энди сира тополмассан онанг меҳрини.
Бориб кӯргин  онанг ётган қабр қаҳрини.

Эслайсанми, қанчалар бор берган озоринг.
Лек шунда ҳам сени деди у беозоринг.
Шундай онанг зах қабрда бўлди мозоринг.
Энди онанг силолмайди азиз бошингни.
Бориб қўйгин онанг учун қабр тошингни.

Болам шуни евол деса қилдинг зардалар.
Бироқ ёт бегоналарга  қилиб хандалар.
Билмасмидинг омонатдир ахир  бандалар.
Энди онанг  сенга таом беролмас кулиб.
Бориб йиғла  совуқ қабр бағрини ўпиб.

Кўролмаслар олами ҳам онангни кўрди.
Ҳар қадамда иғво қилиб ғийбатлар қурди.
Бўҳтонларга сендек ношуд фарзандни бурди.
Энди онанг ғийбатларга бўлмайди  хуноб.
Букун  онанг  қабрига нур таратар офтоб.

Онанг умри ўтди қилиб мудом яхшилик.
Баъзан қайтди иймонсиздан бўлиб ёмонлик.
Лекин онанг тилар эди доим омонлик.
Энди онанг бошгинангда  бўлолмас қалқон.
Бориб кўргин қабрда ҳам  боқар сен томон.

Суйганинг хиёнат қилса, онангни единг.
Бошқа ёрни деса она сиз айбдор дединг.
Бошга кулфат тушганда ҳам юрагин тилдинг.
Энди онанг юпатмайди бошингни силаб.
Бориб йиғла  совуқ қабр бағрини тиғлаб.

Отажонинг ширакайфда келса жим дединг.
Отам тўғри йўлда деб кўп маломат қилдинг.
Яқинларинг онанг хаста деса сен кулдинг.
Энди онанг инграмайди ухласанг туриб.
Бориб кўргин инграмоқда совуқ қабр тўлиб.

Куни келиб уйгинангда янграйди ёр ёр.
Боланг  бахти этар сени беҳад  бахтиёр.
Бир кун келиб дилгинангга берганда озор.
Энди   онанг сўролмайди афсус ҳолингни.
Қабр ичра
бардош тилар ўйлаб жонингни.

Овозлари қўнғироғинг онанг йўқ энди.
Юзлари ойдек мисоли онанг йўқ энди.
Ҳамма ҳавас қилган ўша онанг йўқ энди.
Энди онанг  уйгинангга экмайди райҳон.
Бориб  кўргин совуқ қабр ичи тўла қон.

Бир кун сен ҳам  фарзангдингдан буларсан хуноб.
Балки кўнглин овлаб олар битта Моҳитоб.
Лекин сен ҳам болам дерсан айлаб бир хитоб.
Қайтар дунё экан энди йиғлама зор зор.
Энди  онанг қабр узра ётар беозор.

Оналари ҳаёт фарзанд сен   бўлгин огоҳ.
Онажонлар  омонатдир ўтганлар гувоҳ.
Онани зор қақшатмоқлик энг оғир гуноҳ.
Шунда  онанг рози кетар манзили томон.
Бориб кўрсанг  қабри узра ўсар гул райҳон.

Мавжуда Саййид сӯзлари келмасин малол.
Ҳали ҳануз ўтирган бор  бўлиб бемалол.
Ажал оти етиб келар бўлганда беҳол.
Оналарга оллоҳ жаннат этса ижобат.
Чин дунёда онажонлар топар ҳаловат!


Мавжуда Саййид

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Eng boy inson kim..!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅Ayollarni - ONLINE ISHga taklif qilamiz

Ish jarayoni ⬇️⬇️
✅Biznesni tavsiya qilish
✅Reklama tarqatish

✅Ish - uydan o'tirib💻
✅Telefon📱 va Internet🌐 kerak bo'ladi
✅ Ish tizimini bepul o'rgatamiz

Daromad - HAR OYDA NAQT TO‘LANADI 💰💰

Batafsil malumot uchun🔽

@xurshidarahmonovna12765

https://t.me/+V67SXhJPVl85ZDQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота онасини қадрини билмаганлар эшитсин!!😢😢😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Армонлар бугун яна уйғониб кетди,
Болалик хотиралар жонланиб кетди,
Волидам соғинганим ёдимда хар он,
Бугун шукрона куни ўзи йўқ кетди.

ОЛЛОХИМ Онамга табригим етказ.
Неки дард-ғами бор барини кетказ,
Гулюзлигим Жаннатлар пойидамикин?
Дунёлардан азиз бир жойидамикин?

Жаннатниннг анхору булоқларидан,
Чанқоқ босиб Кавсарнинг бўйидамикин?
ОЛЛОХИМ Онамга табригим етказ.
Неки дард-ғами бор барини кетказ.

Етиб бўлмас манзили олисдир бугун,
Ёруғ бўлсин гул юзи бўлмасин махзун,
Жойларини Жаннатдан айласин Раббим,
Ўн тўрт йилки табригим айтолмам бу кун.

ОЛЛОХИМ Онамга табригим етказ.
Неки дард-ғами бор барини кетказ,
Зор бу кўнглим соғинчдан янада вайрон,
Ишониб - ишонмайин бўламан хайрон.

Йилларим ўтмоқда лек қалб тўла армон,
Махсудангнинг табриги Онаси томон,
Етсин ОЛЛОХИМ етказ тилагим шу он,
Туғилган кун муборак жоним Онажон!
      
✍Мақсуда

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

4.8k 0 99 15 38

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Меҳрингизга тўймадим Она,
Эслаганда соғинаяпман.
Расмингизга термулиб яна,
Бир озгина овунаяпман.

Онаси бор дўстларим кўрсам,
Ич-ичимдан тўлиб кетаман.
Йиғлаганим сездирмай доим,
Кўз ёшимни ичга ютаман.

Онажоним меҳрингиз қумсаб,
Сизга атаб шеърлар битаман.
Аммо кўнмас юрагим мени,
Тушларимда сизни кутаман.

Бир бор киринг тушимга Она,
Меҳрингизга олайин тўйиб.
Яна қайтай болалигимга,
Кўксингизга бошимни қўйиб.

Соғинаман, соғинаяпман,
Юрак бағрим куймоқда ёна.
Унутолмай оғринаяпман,
Тинмас сира соғинчим Она.

Онажоним меҳрибонгинам,
Қадрингизни кечроқ билибман.
Ашъор битиб ўзимни шундай,
Кўниктириб яшаб юрибман.

Насб бўлса бир куни албат,
Учрашамиз Жаннат боғида.
Онажоним илтимос фақат,
Йўқлаб туринг гоҳи-гоҳида.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мадорим қолмаган кекса онимда,
Азоб беради соғинч қонимда.
Дунёларни унут кўзимга қараб,
Болам бироз ўтир менинг ёнимда.

Керакмас ҳолваюу нон патирларинг,
Керакмас энг қиммат бу атирларинг.
Соғиниб толганман эркаликларинг,
Болам бироз ўтир менинг ёнимда.

Бунча шошиласан бунча шошасан,
Мен учун боласан ўша ўшасан.
Бир ширин сўз айтиб меҳрингни берсанг,
Болам бироз ўтир менинг ёнимда.

Дардим айтай десам топилмас одам,
Мени соғинтириб қўймагин болам.
Жаннат керак бўлса бугундан,
Болам бироз ўтир менинг ёнимда.

Мени ҳам қўймаган дунёга боғлаб,
Бунча йиғлатасан кўнглимни доғлаб.
Отам деб онам деб бир бор қучоқлаб,
Болам бироз ўтир менинг ёнимда.

Дунёга келади кетади инсон,
Менам шу қатори дунёга меҳмон.
Оллоҳим танамдан суғурмасдан жон,
Болам бироз ўтир менинг ёнимда.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

7.1k 0 177 10 33

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соғинсанг йиғлама жоним болам-а.
Сенинг хаёлингда хар кун юраман.
Қани деб излама менинг Онам-а.
Энди, тушларингда келиб тураман.

Омонат Оллохга топширдим сени.
Мен шукур келтирдим берган ёшига.
Улғайиб унутма жон болам мени.
Хар замон келиб тур қабрим бошига.

Афсус орзуларим кўп эди аттанг.
Ортимдан йиғламай дуолар қилгин.
Ўзгани ёр қилса кун келиб Отанг.
Розиман ўшани Онам деб билгин.

Мен мана йўл олдим йўлим олис деб.
Соғинсам ичимга ютиб юраман.
Худо жаннат ато қилса бандам деб.
Сизларни жаннатда кутиб тураман.

Хушёр бўл синглинга эхтиёт қилгин.
Тунлари гох йиғлаб қолиши мумкун.
Суратимни илсанг олдига илгин.
Кўрганда соғинчи қониши мумкин.

Ўша мендан мерос сенга Омонат.
Унинг юзларида мени кўрасан.
Ардоқла илтимос ўтинчим фақат.
Бечора қизимга Ака бўласан.

Келиб тур ёнимга тез-тез келиб тур.
Қабрим нурга тўлар кўрса соянгни.
Меҳрингни аяма доим бериб тур,
Йўқлаб тур меҳринга тўймас Онангни.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

6.4k 0 126 16 41

#Преъмера

Зулматга тўлдириб ёруғ оламни,
Соғинч титратар бутун танамни.
Юрагимга солиб қайғу аламни,
Фаришталар олиб кетди онамни.

✍Фаришта

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Dardlarim daryoga to'kib yig'ladim.
Ko'zdagi yoshimga cho'kib yig'ladim.
Nodon insonlardan o'ksib yig'ladim.
Yig'ladim onajon bugun
yig'ladim.

Bemehr dunyolar haddidan oshgan.
Nega bevafolar qalb tilib qochgan.
Negadir bu qalblar zulmatga cho'mgan.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Ketdilar qaytdilar dilim tilganlar.
Qaytdilar qalbimga azob solganlar.
Asrasin yomondan duolaringiz.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Bu dilim dardlarga to'ldi azobdan.
Charchadim tushlarga o'xshar sarobdan.
Sado kelar asta bilmam qayoqdan.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Armonlar dilimni tilka qildilar.
Bir nodon insonlar ustdan kuldilar.
Eng og'ir kunimda mendan kechdilar.
Yig'ladim onajon bugun yig'ladim.

Bu dunyodan bir kuni kulib ketaman.
Armonlarning ko'ksin yulib ketaman.
Kulib ketay ona kulib ketaman.
Bugun esa ozgina yig'ladim ona.


@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

6.5k 0 145 14 28

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онанинг қисмати бу бизга тарих,
Фарзанд деб ранг-рўйи қаранг, сап-сариқ,
Меҳнатдан қўл қадоқ, товони ёриқ,
Хиноли қўлингдан айланай она.

Барча мукофотга она муносиб,
Қани бўлса эди бағримга босиб,
Дер эдим гулларни бошидан сочиб,
Хиноли қўлингдан айланай она.

Айланганда онам-қўрғоним менинг,
Ғами тўла дили, вулқоним менинг,
Дардингни олайин онажон сенинг,
Хиноли қўлингдан айланай она.

Кимҳобу, шойилар киймаган онам,
Оро нималигин билмаган онам,
Ўйласам узилиб кетар дил толам,
Хиноли қўлингдан айланай она.

Она билан гўзал эди боғимиз,
Она энг, энг буюк суянч тоғимиз,
Оналар бўлмаса куяр бағримиз,
Хиноли қўлингдан айланай она.

Биргина Пайғамбар онани мақтаб,
Икки дунёда ҳам онани оқлаб,
Оёғи остига жаннатни тахлаб,
Мен ҳам жаннатларга бойланай она,
Хиноли қўлингдан айланай она.

✍Мавлуда Шодмон

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Улғаймасин қахри қаттиқ, бағри тош.
Кексайганда ёлғиз қолманг тўкиб ёш.
Беланчакнинг бир четиига қўйиб бош.
Болангизга алла айтинг Оналар.

Ғамлар кетиб энсиз дунё кенглашар.
Хузури хуш Жаннат тенги тенглашар.
Кўкда Хурлар нафас олмай тинглашар.
Болангизга алла айтинг Оналар.

Туннинг ярми дунё сокин тўлин ой.
Тўлин ойга кўзгу тутиб оқар сой.
Бахтингизни бутун этган эркатой.
Болангизга алла айтинг Оналар.

Момолардан мерос қолган бу қўшиқ.
Дил дардини куйга солган бу қўшиқ.
Тинглаб тоғлар ўйга толган бу қўшиқ.
Болангизга алла айтинг Оналар.

Толдим деманг сиз Аёлсиз сабрли.
Жилмайгувчи жон бўлсада жабрли.
Сизнинг учун бор дунёдан қадрли.
Болангизга алла айтинг Оналар.

Билмасангиз билмоқни кўп чораси.
Билганлар кўп ўзбек халқим ораси.
Ўғилми,қиз кўзингизнинг қораси.
Болангизга алла айтинг Оналар.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

8.9k 0 140 5 29

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"ОНАСИ БОРЛАР"

Куласиз, дунёдан мамнунсиз ҳар он
Шу қадар меҳрли сизда нигоҳлар
Ҳавасим келади сизларга боқсам
Бунчалар бахтлисиз онаси борлар

Юрасиз дунёда ташвишсиз бе ғам
Ахир ёнингиздадир онангиз не ғам
Қалбимни тирнайди ҳижрон ва алам
Бунчалар бахтлисиз онаси борлар

Баъзан кетгим келар онам ёнига
Давоси йўқ эканда кўнгил зорига
Шукр қилиб яшангиз, у зот борига
Бунчалар бахтлисиз онаси борлар

Дуога қўл очиб ҳар тонг саҳарда
Дийдорни тилайман энди махшарда
Бу дунё ғанимат ўтар-кетарда
Бунчалар бахтлисиз онаси борлар

Бахтсизман деманг ҳеч бу ношукурлику
Бахтингизни фақат онангиз тилар
Онаси йўқларни қалби яримта
Бунчалар бахтлисиз онаси борлар

На илож тақдирда бор экан шулар
Маҳзун юрагимда айрилиқ қолар
Бу юрак вужудим бир гапни сўрар
Бунчалар бахтлисиз онаси борлар

Мен ҳам бўлармидим сиздайин бахтли
Ахир онам доим ёнимда турар
Мен ҳам кулсам дейман ёруғ оламда
Бунчалар бахтлисиз онаси борлар.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳақиқий ва содиқ дўст бўлинг..

Ҳозирги замонда бундай меҳр оқибатли инсонларни топиш жуда қийин лекин..

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Показано 20 последних публикаций.