Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота ҳовлим, дарвоза очиқ,
Райҳон хиди димоққа урар.
Белларига ўралган сочиқ,
Онам хазон супириб юрар.
Термуламан остонадан жим,
Юракларим тиғсиз тилинар.
Сабабкори мендан бошқа ким,
Сочларини оқи билинар.
Супиргини овозига жўр,
Мусичалар сайрайди хазин.
Вақт деган бир мусаввири зўр,
Юзларига чизибди ажин.
Фарзанд бўлмай, мен ўлай гумроҳ,
Пул дардида дунё кезибман.
Кўз олдимда волидам эвоҳ,
Қариганин энди сезибман.
Пушаймондан музлайди танам,
Белда оғриқ, ушлаб қўяди.
Оғриқларга чидамай онам,
Рўмол учун тишлаб қўяди.
Онам бор деб кўксимиз кериб,
Биз фарзандмиз дийдаси қотган.
Кўзларини нурини бериб,
Ўз умрини биз деб йўқотган.
Қани энди иложим бўлса,
Бу йилларни қайтарсам ортга.
Онам кўзи қувончга тўлса,
Чалинмаса бирон бир дардга.
Турар эдим, жонсиз бир сурат,
Минг уринай етмади кучим.
Тополмасдан ўзимда жуърат,
Она келдим дейишим учун.
Шунда Онам қайрилди ортга,
Нурсиз кўзлар кўз ёшга тўлди.
Деди Онам, чалиндим дардга,
Мусофирга бормайсан бўлди. .
Камронбек Исмоилов
Райҳон хиди димоққа урар.
Белларига ўралган сочиқ,
Онам хазон супириб юрар.
Термуламан остонадан жим,
Юракларим тиғсиз тилинар.
Сабабкори мендан бошқа ким,
Сочларини оқи билинар.
Супиргини овозига жўр,
Мусичалар сайрайди хазин.
Вақт деган бир мусаввири зўр,
Юзларига чизибди ажин.
Фарзанд бўлмай, мен ўлай гумроҳ,
Пул дардида дунё кезибман.
Кўз олдимда волидам эвоҳ,
Қариганин энди сезибман.
Пушаймондан музлайди танам,
Белда оғриқ, ушлаб қўяди.
Оғриқларга чидамай онам,
Рўмол учун тишлаб қўяди.
Онам бор деб кўксимиз кериб,
Биз фарзандмиз дийдаси қотган.
Кўзларини нурини бериб,
Ўз умрини биз деб йўқотган.
Қани энди иложим бўлса,
Бу йилларни қайтарсам ортга.
Онам кўзи қувончга тўлса,
Чалинмаса бирон бир дардга.
Турар эдим, жонсиз бир сурат,
Минг уринай етмади кучим.
Тополмасдан ўзимда жуърат,
Она келдим дейишим учун.
Шунда Онам қайрилди ортга,
Нурсиз кўзлар кўз ёшга тўлди.
Деди Онам, чалиндим дардга,
Мусофирга бормайсан бўлди. .
Камронбек Исмоилов