Рамазон сухбатлари
ИБРАТЛИ
Бир нодон шогирд Пири комилни изза қилмоқчи бўлибди.Бир капалакни ушлаб, уни кафтлари орасига яширибди:-да, кўнглидан ўтказибди: -Устозга “капалак ўликми-тирикми” деб савол бераман , агар устоз “ўлик” деса, уни учирвораман, агар “тирик” деса кафтларим орасида билдирмай мижиғлаб кўрсатаман. Қани қай ахволга тушаркин“.
Шогирд устоз олдига келиб сўзлабди:
-Устоз, сиз ҳамма нарсани биласиз, кароматли пири комилсиз. Сизга саволим бор, - дебди жуфтланган кафтларини кўрсатиб.
Розилик аломатини олгач сўрабди :
-Кафтимдаги нарса ўликми-тирикми, ва у нима:
Устоз мийиғида кулибди ва жавоб берибди
-Кафтларинг орасидаги нарсанинг ўлик ёки тириклиги сенинг қўлингда. Агар ихтиёр этсанг уни учириб юборасан, хоҳласанг мижиғлаб отасан.
Ҳа, азизлар ҳамма нарса ўз ихтиёримизга боғлиқ. Ихтиёримизни хайрли қилайлик.
🍃🌸https://t.me/ulug_el
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi