#Oltiariq_farzandlari
#Lola_Murotovani_yod_etib
Олтиариқлик Ўзбекистон Қаҳрамони, марҳум Лола Муротова таваллуд топган кун муносабати билан хотирлаш тадбири ўтказилди.
Туман ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан уч йилдан буён 9-март куни Лолахон опа меҳр қўйиб меҳнат қилган "Нурли обод" фермер хўжалиги шийпонида лола гул кўчатлари экилади.
Бу йил ҳам анъанага кўра бир гуруҳ фаоллар ҳамда давлат ва жамоат тагкилотлари вакиллари иштирокида лола кўчатлари экилди.
Қаҳрамонимиз хаёти ва фаолияти ҳақида опанинг дугоналари, қадрдон дўстлари иштирокида суҳбатлашдилар.
Марҳуманинг ҳаққига дуолар қилиб, издошлари томонидан амалга оширилаётган деҳқончилик ишларига барака тиладилар.
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi