ТУМАНДАГИ РЕКЛАМА БЕРУВЧИЛАР ВА ТАРҚАТУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА !
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ўз ваколатлари доирасида
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари
талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама ва ижтимоий
ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31.08.2023-йилдаги 428-сонли қарори 1-банди 4-хатбошига
асосан, хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий
фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк
бўлган бинолар ва иншоотларда ҳамда транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар
бундан мустасно) ташқи реклама ва ахборот обектларини (конструкцияларини) жойлаштириш
ҳуқуқини берувчи реклама жойининг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив
давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ахборот тизими орқали берилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизга қарашли бўлган ҳудуддаги барча ташқи
реклама воситалари учун ЯИДХП ахборот тизими орқали (https://my.gov.uz/oz/service/958 )
ташқи реклама ва ахборот обектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини берувчи
реклама жойининг паспортини расмилаштиришингиз сўралади.