Ўзбекистон Экологик партияси Олот тумани партия ташкилоти раиси, халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши депутати О.Атоқов ўзи сайланган 2-Тинчлик сайлов округи ҳудудидаги Маърифат маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д.Атамуродова билан ҳамкорликда ички туризмни ривожлантириш бўйича кекса нуронийлар учун туман бўйлаб саёҳат ташкил этишди. Саёҳат давомида тумандаги “Халифа” маҳалласида ташкил этилган уй жой массивида қурилган кўп хонадонли уйлар, ҳудудда қурилган Маънавият ва маданият маскани, давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Олот тумани мареазидаги давлат хизматлари маркази бинолари, “Арабхона” маҳалласида "Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ га қарашли Ёғ-мой комбинатида ҳамда Олот пахта тозалаш МЧЖга қарашли иссиқхона (лимонария)да бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Бундан ташқари, Нуронийлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Халифа МФЙдаги кўп квартирали уй-жойлар ҳудудидаги ер майдонларидан унумли фойдаланиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш юзасидан тавсиялар бердилар.
https://t.me/Olotuz_official