#ПАХТА_2024
#ЭЪТИБОР_ЭЪТИРОФ_ВА_РАҒБАТ
Олот туманида пахта йиғим-терими уюшқоқлик ва жадал суръатлар билан давом этмоқда
Миллий бойлигимиз бўлган оқ олтинни қуёшли кунларда йиғиштириб олиш учун бугунги кунда ҳар бир киши ўзини пахта майдонида бўлиши кераклигини чуқур англаган ҳолда машаққатлар эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда яқиндан ёрдам бермоқда. Қалб амри билан пахта даласига чиққан теримчилар ҳам оиласи, ҳам шу юрт учун ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.
Ана шундай фаол теримчилар ҳар куни пахта теришиб, сифатли саноат хомашёсини давлатимизга топширмоқда.
Далаларда жасорат кўрсатиб, давлатимиз хирмонининг юксалишида ўзларининг муносиб улушларини қўшаётган ҳашарчилар ҳолидан хабар олиш, энг чевар теримчиларни муносиб тақдирлаш мақсадида бугун, 24 ноябрь куни Олот туман ҳокими Наргиза Нематова 1-секторга қарашли Кўл Човдур маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Мадина Файз равнақи” фермер хўжалигидаги теримчилар билан учрашди.
Туман раҳбари теримчиларга куч-ғайрат тилаб, пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалиги аъзолари ва теримчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шундан сўнг энг илғор теримчиларга ҳар хил турдаги эсдалик совғаларни топширди. 📲https://t.me/olottumani