"Хидрейли" маҳалласини яшил масканга айлантириш йўлида
Азал-азалдан халқимиз кўчат экиб уни ўз фарзандидек авайлаб вояга етказишни савоб амал деб билишган.
Ушбу қадрият йиллар оша авлодлар амалида ҳам давом этиб, бугун юртимизда Президентимиз ташаббуси билан умуммиллий ҳаракатга айланди. Ушбу лойиҳа доирасида Олот туманида ҳам дарахт экиш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, маҳаллаларимиз яшил майдонларга айлантирилмоқда.
Бу жараёнда айниқса, нуронийлар, ёшлар, турли меҳнат жамоалари янада фаоллик кўрсатиб, дарахт экишдек, эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Ушбу меҳнатлар самарасидан жойларда турли боғлар яратилиб, яшил майдонлар янада кенгайтирилмоқда.
Бугун ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизнинг "Хидрейли" маҳалласида кўчат экиб боғ яратиш тадбири ташкил этилиб, маҳаллий иқлимга мос мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Дарахт экиш ишларида қатнашган туман ҳокими Наргиза Нематова, туман ИИБ бошлиғи Жамшид Тангриев, нуронийлар, ёшлар ва турли соҳа вакиллари эзгу ниятлар билан экишди.
📲https://t.me/olottumani

— Бугунги тадбирда қатнашиб боғ яратиш борасидаги узоқ йиллик тажрибамизни ёшларга ўргатаётганимиздан хурсандмиз, — дейди қишлоқ нуронийлари. —Ҳали бу боғлар бир боғлар бўлсинки, меваси ва соясидан халқимиз, авлодларимиз баҳраманд бўлиб, бизни дуо қилишади Худо хоҳласа.
📲https://t.me/olottumani