Бир барг ҳикояси
Улкан дарахтда туғилдим. Ёш ва чиройли, атрофим тўла ўзим кабилар.
Баҳор эди.
Ёмғир эди, ювилиб, покланиб ярқираб кетяпман. Шўхмиз, шамол бизни эмас, биз шамолни тебратдик. Тебраниб туриб, барг бошларимизни бир-биримизга теккизиб-теккизиб олардик. Қувончли эди, шовуллоқ эди...
Ёз эди.
Одамлар сояланарди. Яхшиям дарахт бор дейишарди.
Севишганлар панамизда соатлаб суҳбатлашарди. Анави йигит қизнинг сочига эгилганимга рашки келарди. Ажойиб эди...
Куз эди.
Шеригим қизил-сарик тусга кирди.
Мен эса сап-сариқман. Рангим ўзимга ёқди дедим.
Дарахт танасига ёзилган исмларни силаб кетадиган, энди ёлгиз келадиган анави ошиқнинг юзига ўхшаб сарғайиб.
Совуқ. Шамол билан ўйнагани кучим қолмади. Ҳув баҳордаги аламини олиш учун мени тортқилайди шаддод шамол.
Тегма дедим, гапга кирмайди, саҳарданоқ изғирини билан келиб турткилайди.
Бандимга туташган томирчаларим қуриб кетяпти, тешилиб-тешилиб қолдим, ўйилиб-ўйилиб.
Дўстимдан сўрайман: “Қачон узиласан, ерга қараб бирга учайлик?”.
“Яна бироз яшай” дейди.
Дарахт мени қўйиб юборди. Тонгда, узилиб, чирпирак бўлиб ерга тушиб кетдим, учиб-учиб.
Ерда ётиб, юқорига қарадим, ёнимда ётган дўстимга мақтандим: “Ҳув анави жой меники, ўрнимда мендек барг бошқа унмайди, менинг ўрним бошқачада, мен такрорланмайман-да!”.
Эрталабдан кўча супурувчи хола келди. Супургиси қаттиқ экан...
Бизларни бир қилиб, уйиб ташлади, остин-устин бўлдик.
Кейин... бизни ёкди.
Хурсанд бўлиб кетдим.
Мен ҳаммадан зўр ёнаман дедим. Чарсиллаб-чарсиллаб ёнаман.
Ёнимга келиб, менга ҳавас билан қараб турган болакайга ғурурланиб қарадим: “Ёниш мана бунақа бўлади, нуримдан баҳра ол”.
Тутуним осмонгача чиқди.
Дўстимга дедим: “Асло чала ёна кўрма, ёнганга яраша зўр ён, чарсиллаб-чарсиллаб, баланд ён, атрофни ёриштириб ён!”.
Барглигим ҳам қолмади. Ҳовуч кул бўлиб қолдим.
Шамол яна асабимга тегяпти, зарраларимни ҳар томонга учириб, улоқтириб юборди. Тупроқларга аралашиб кетдим, тупроқ бўлиб кетдим.
Ўзимни топа олмай Ўзингга келдим ё Роббим!
Сурайё Сулайманова
t.me/nurxonelmirzayeva