Нур


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Журналист Нурхон Элмирзаеванинг ижодий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Gazetalar sharhi
Жадид № 4_2025.pdf
4.0Мб
⚡️Jadid” газетасининг 2025 йил 24 январдаги 4-сони билан танишинг:

🔹 Вадуд МАҲМУД:
МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ
🔹 Рўзимбой ҲАСАН:
ЖАДИДЛАР УЙҒОТГАН ЖАМИЯТ
🔹 Рустамбек ШАМСУТДИНОВ:
БИРИНЧИ МИЛЛИЙ ЮРИСТ ёхуд ўз ҳуқуқини ҳимоя қилолмаган Тошпўлатбек Норбўтабеков
🔹 Эшқобил ШУКУР:
ҲАЛОКАТНИНГ СИРИ НИМАДА? Қўшилувчиларнинг ўрни алмашганда йиғинди ўзгаради
🔹 Шуҳрат РИЗАEВ:
ЎЗБЕК КИНО САНЪАТИНИНГ ДАРҒАСИ
🔹 Воҳидхон ИСМОИЛОВ:
EР БУ – УЛКАН СИР
🔹 Отақўзи Додахўжа ўғли БОБОҚАНД:
"ҚУРҒУР" МИНАН "ОТИШМА"!
🔹 Гулчеҳра УМАРОВА:
ИЖОД ВА ФАН МАЖНУНЛАРИ
🔹 Яҳёхон МАҲМУДОВ:
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ "ВАКЦИНА"
🔹 Нурхон ЭЛМИРЗАEВА:
EНГИЛТАКЛИКНИНГ ОҒИР ОҚИБАТИ
🔹 Беҳзод САЙФИEВ:
ТАРАҚҚИЁТГА ТЎҒАНОҚ
🔹 Нозима ҲАБИБУЛЛАEВА:
МАЭСТРОГА МАКТУБ
🔹 Мақсуд ЖОНИХОНОВ:
ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!


Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi
https://t.me/Jadidmediauz
https://t.me/Jadidmedia_rasmiy




Биргина камим

Айт, сенсиз не қилай кўргим келганда?..

✍ Нурхон Элмирзаева

🎤 Дилноза Бўриева

t.me/nurxonelmirzayeva


* * *
Совуқ қировлардан толиқди жоним,
Қуёш нури етиб бормас юракка.
Кел энди Наврўзим, келгин баҳорим,
Сен ўзинг етказгин ширин тилакка.

Ёз ўтди, куз, аёз келди галма-гал,
Барибир сенингдек бўлолмадилар.
Шарбату болларга кўмдилар, аммо
Майин шабадангга белолмадилар.

Оҳ, бу узун тунлар ҳасратга лиқ-лиқ,
Тонгни ҳам сен каби кутдим бетўзим.
Ортда қолсин энди ҳижрон, айрилиқ,
Янги кунни бошлаб келгин Наврўзим.

Энди йўлга қараб қолмайин ҳечам,
Розиман дийдордан йўқотай ҳушим.
Қайтмасин мен сени йўқотган кечам,
Қайтақол ёнимга менинг бахт қушим!

Нурхон Элмирзаева,
28 январь, 2019

t.me/nurxonelmirzayeva


Уйғониш - кўзни очмоқ эмас, кечаги андуҳлардан воз кечиб, оламга янгича боқмоқдир.
Акс ҳолда сиз ҳануз уйқудасиз.

Хайрли тонг!

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Менинг қалбим самимиятдан гуллайди, сохта марҳаматдан эмас.

Самимиятингиз бўлмаса марҳамат кўрсатманг.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Мендан салом айтинг ғийбатчиларга...

🎤 Озода Нурсаидова

t.me/nurxonelmirzayeva


Сенга элтар ва бирга босар йўлларим ҳамиша гўзал. Сен туфайли йўлларни ҳам севдим.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Пиёлангда чой бўлиб лабларингни куйдирсам...

✍️ Минхожиддин Ҳайдар

🎤 Ортиқ Отажонов

t.me/nurxonelmirzayeva


Наҳот истакларим етди Худога?!

✍Нурхон Элмирзаева

🎤Насиба Дилроз

t.me/nurxonelmirzayeva


Ёт дунёга ёр-ёр бўлсак, мушкул эрур топмоғингиз,
Унда сизга оғир бўлгай, кўзларимни ёпмоғингиз.

Шоира Ҳасан қизи

Изҳор

Менинг ишқим самодай кенг, қуёшданда порлоқ бўлар,
Кафтларимни очсам агар самоларни ёпмоқ бўлар.
Аммо сизнинг кўзларингиз ёпмоққа ҳеч ҳожат йўқдир,
Нурларим юмар кўзингиз, нурим ўқдир, нурим ўқдир.

Қаранг дейсиз, қарасам гар ерга тутдай тўкиласиз,
Бор меҳримни берсам агар ушоқдайин сўкиласиз,
Жонингизни аяйманда, кетар бўлсам ўкинасиз,
Кўзингизга қарамоққа ҳожат йўқдир, ҳожат йўқдир,
Нурларим юмар кўзингиз, кўнгил тўқдир, кўнгил тўқдир.

Ўзга юртга ёр бўлмоққа бериб қўяр нодон йўқдир,
Ахир сиз деб келган эдим, мана топдим кўнгил тўқдир,
Олиб кетар бўлсам агар, битта манзил, у ҳам кўкдир,
Самолардан сизни дея юборилдим, юборилдим,
Англаганим келгунимча обдон ишққа қорилдим.

Йўлингизда чанглар қўпса ютувчи ҳам мен бўламан,
Бахтсизлигу дардлар чиқса тутувчи ҳам мен бўламан,
Ҳаммага тор бўламану, битта сизга кенг бўламан,
Кенглигимни шу кунгача билган йўқдир, билган йўқдир,
Бахтдан юмилар кўзингиз кўнгил тўқдир, кўнгил тўқдир.

Бу дунё бир синоатдир, синовига чидаймизда,
Агар лозим бўлса ҳижрон жазосини ўтаймизда,
Ишқ таъмини тотмоқ бўлсак бирга бирга тутаймизда,
Асл ишқнинг тотли таъмин билган йўқдир, билган йўқдир,
Тутуним юмар кўзингиз кўнгил тўқдир, кўнгил тўқдир.

Айт кўрклигим, бундан ортиқ соябон керакму сенга,
Айладим қалбимни тортиқ, меҳрибон керакму сенга?
Барча қувонч сенга бўлсин, барча саросарлик менга,
Бундай меҳрнинг тафтини берган йўқдир, берган йўқдир,
Меҳримга кўмай ўзингиз, меҳрим кўпдир, меҳрим кўпдир.

Менинг ишқим самодай кенг...

Нурхон Элмирзаева,
26 январь, 2019

t.me/nurxonelmirzayeva




Ҳаёт ҳайратларга тўла. Ўтказиб юборма.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva


🍃Тинчлан кўнгил🍃

Тинчлан кўнгил, тинчлан тоабад,
Сен сукутлар учун келгансан...

✍ 🎤 Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva




Қалбан суяна оладиган яқинларингизни қўйворманг, улар руҳий тоғларингиздир!

Хайрли тун.

Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva


Бир барг ҳикояси

Улкан дарахтда туғилдим. Ёш ва чиройли, атрофим тўла ўзим кабилар.

Баҳор эди.
Ёмғир эди, ювилиб, покланиб ярқираб кетяпман. Шўхмиз, шамол бизни эмас, биз шамолни тебратдик. Тебраниб туриб, барг бошларимизни бир-биримизга теккизиб-теккизиб олардик. Қувончли эди, шовуллоқ эди...

Ёз эди.
Одамлар сояланарди. Яхшиям дарахт бор дейишарди.
Севишганлар панамизда соатлаб суҳбатлашарди. Анави йигит қизнинг сочига эгилганимга рашки келарди. Ажойиб эди...

Куз эди.
Шеригим қизил-сарик тусга кирди.
Мен эса сап-сариқман. Рангим ўзимга ёқди дедим.
Дарахт танасига ёзилган исмларни силаб кетадиган, энди ёлгиз келадиган анави ошиқнинг юзига ўхшаб сарғайиб.
Совуқ. Шамол билан ўйнагани кучим қолмади. Ҳув баҳордаги аламини олиш учун мени тортқилайди шаддод шамол.
Тегма дедим, гапга кирмайди, саҳарданоқ изғирини билан келиб турткилайди.
Бандимга туташган томирчаларим қуриб кетяпти, тешилиб-тешилиб қолдим, ўйилиб-ўйилиб.

Дўстимдан сўрайман: “Қачон узиласан, ерга қараб бирга учайлик?”.
“Яна бироз яшай” дейди.
Дарахт мени қўйиб юборди. Тонгда, узилиб, чирпирак бўлиб ерга тушиб кетдим, учиб-учиб.

Ерда ётиб, юқорига қарадим, ёнимда ётган дўстимга мақтандим: “Ҳув анави жой меники, ўрнимда мендек барг бошқа унмайди, менинг ўрним бошқачада, мен такрорланмайман-да!”.
Эрталабдан кўча супурувчи хола келди. Супургиси қаттиқ экан...
Бизларни бир қилиб, уйиб ташлади, остин-устин бўлдик.
Кейин... бизни ёкди.

Хурсанд бўлиб кетдим.
Мен ҳаммадан зўр ёнаман дедим. Чарсиллаб-чарсиллаб ёнаман.
Ёнимга келиб, менга ҳавас билан қараб турган болакайга ғурурланиб қарадим: “Ёниш мана бунақа бўлади, нуримдан баҳра ол”.

Тутуним осмонгача чиқди.
Дўстимга дедим: “Асло чала ёна кўрма, ёнганга яраша зўр ён, чарсиллаб-чарсиллаб, баланд ён, атрофни ёриштириб ён!”.
Барглигим ҳам қолмади. Ҳовуч кул бўлиб қолдим.

Шамол яна асабимга тегяпти, зарраларимни ҳар томонга учириб, улоқтириб юборди. Тупроқларга аралашиб кетдим, тупроқ бўлиб кетдим.

Ўзимни топа олмай Ўзингга келдим ё Роббим!

Сурайё Сулайманова

t.me/nurxonelmirzayeva






Эй, дўст, унут ғамингни...

✍ Абдулазиз Раимов

🎤 Нурхон Элмирзаева

t.me/nurxonelmirzayeva

Показано 20 последних публикаций.