ҚАДАМИ ҚУТЛУҒИМСАН
Кундуз қуёш нурларин қалбингга дутор этса,
Ойдин тунда тўлин Ой васлингга хумор этса,
Милтираган юлдузлар ўзини тумор этса,
Ошиқ булбул эрта тонг мадҳингга ашъор битса,
Шундай юртни, айтингиз, бўлурми жаннат демай,
Буюкликнинг чўққисин забт этар у ҳадемай!
Пойларингда райҳонлар кокилин тўшаб турса,
Тоғ-тошларда оҳулар шўх-шодон сакраб юрса,
Дарёларда тўлқинлар шовуллаб базм қурса,
Қир-адирда қўй-қўзи тўқликдан яйраб юрса,

Ғаллазору пахтазор мардликка майдон эрса,
Фарзандлари луқмасин бахтиёр, ҳалол еса,
Илми урфон боғида маржону дурлар терса,
Ҳар бир инсон топганин элга тўй қилиб берса,

Сарҳадлари осуда, мусаффо осмонлари,
Дилни этар маҳлиё боғ-роғу бўстонлари,
Ғулу солар қалбларга шеърлари, достонлари,
Адолатнинг байроғин тутар алп хоқонлари,

Осмонўпар бинолар сирлашар юлдуз билан,
Дуо қилар кексаси кеча-ю кундуз билан,
Истиқболи ёр эрур тоабад ой юз билан,
Дўсти башар қувнашар бахтимиз-ла биз билан,

Мадҳиямиз бонггидан чароғон бахт уйлари,
Дунё аҳлин лол этар ўзбегим ҳар тўйлари,
Қувонтирар кўзларни Истиқлол шоҳ бўйлари,
Муносибдир шаҳдига матлабу пок ўйлари,

Номи монанд жисмига, жаннат бу – Ўзбекистон,
Битганларим мадҳингга ҳиммат бу, Ўзбекистон,
Бахтимизнинг қопқоси меҳнат бу, Ўзбекистон,
Мустақиллик, Истиқлол неъмат бу, Ўзбекистон,
Она-Ватан, ягонам, жаннатим, улуғимсан,
Буюкликнинг йўлида қадами қутлуғимсан!
Бўтабек Ўткир.