НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ:
https://t.me/nuroniylarovozi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


ТУРОНДАНМАН, ЁРОНЛАР


Алпомишга қанот бӯлган
дӯст Қоражон сӯйласин.
Не тӯфонлар ичра омон-
қорақумғон сӯйласин.
Бурда нони дӯстга садқа
шу халқимдан қӯймасин.
Асли дӯстлик тӯнин бичган 
Ошёнданман, Ёронлар!
Ёрони деб қонлар  кечган
Туронданман, Ёронлар*



Энасойда оққан ӯша
гӯдак асли наслимдир.
Халқ- чун қулоқ бурун кесган
Широқ асли наслимдир.
Чингиз, Боту ҳам Абдулло
Мангу яшнар фаслимдир.
Асли дӯстлик тӯнин бичган
Ошёнданман , Ёронлар!
Ёрони деб жондан кечган
Туронданман, Ёронлар!



Асрларга татиб йиллар
Боболарим қон ютди.
Гувоҳ ахир бунда миллар
Даҳоларим қон ютди.
Минг сӯронлар ортда қолди,
Минг низолар дарз кетди.
Асли дӯстлик тӯнин бичган
Ошёнданман, Ёронлар!
Ёрони деб қонлар кечган
Туронданман, Ёронлар!




Қозоқ , қирғиз, тожик, ӯзбек
Дилимиз бир англасам.
Минг топталиб, минг юксалган
Тилимиз бир англасам.
Бунда қалблар сӯйлаб турар, юрак сӯзлар тингласам-
Мангу дӯстлик учун кӯприк
Ошёнданман, Ёронлар!
Меҳр суви билан тирик
Косонданман, Ёронлар!


*Устозим раҳматли Тойлоқ Рӯзимуродовнинг " Косонданман" шеърига ӯҳшатма

ХУРШИДАБОНУ БЕРДИЁРОВА




БОБОДЕҲҚОН ДУОСИ...

Қуёш чўкди шафақ ортига,
Кун ҳам тунга розин айтади.
Меҳнат қилиб азму шартига,
Бободеҳқон уйга қайтади...

Ёнбошлади ёстиққа ҳорғин,
Чой келтириб қўйди аёли...
Меҳнатданми, жуссаси озғин,
Узоқларга кетди хаёли...

...Ёшлигини йиллар тўзғитди,
Бир қорин ҳам тўймади нонга...
Янги этик киймайин ўтди,
Латта чориғ текканди жонга...

Ҳўкиз ҳайдаб, омоч ортидан
Оёқ яланг шудгор кезарди...
Ота - она ўлиб, кетидан
Юрагини ҳижрон эзарди...

Мактаб тугул, китоб кўрмади,
Ёшлигини ҳавога берди...
Янтоқ чопти, ғалла ҳам ўрди,
Оч қолмай деб машоқ ҳам терди.

Рўзғор қилиб кўпайсин, дея,
Етим қизга уйлантиришди...
Бободеҳқон у бўлсин, дея
Бошидан дон айлантиришди...

Шундай кечди умр йўллари,
Баъзан уни тепиб ўтдилар...
Пул кўрмади қадоқ қўллари,
Буйруқбозлар тониб кетдилар...

Ҳуқуқини талаб қилганда,
Зиндонга ҳам солиб қўйдилар...
Озодликка қалб бонг урганда,
«Ҳақини» ҳам бериб қўйдилар...

Қўлларига байроқ беришиб,
"Беш йиллик"нинг ғолиби, деди...
Бошқаларга ризқин улашиб,
Қотган нонни «асал» деб еди.

Дошқозон зор бўлди ошига,
Шамол каби тўзғиди йиллар...
Ҳумо қуши қўниб бошига,
Озод бўлди мазлум халқ,   эллар...

Юртбошимиз кўп доно одам,
Деди: ерни беринг деҳқонга!
Фермер бўлдик, ҳосил мўл мудом,
Донг таратдик жумла жаҳонга.

«Оқ олтин» дан хирмон яратдик,
Баланд тоғлар кўринмас кўзга...
Бутун элни ўзга қаратдик,
Минбар узра чорлади сўзга...

Шунда дедим: «Саводсизман, лек,
Қадоқ қўлим, кучим  сеники.
Ўзбекистон, қаддинг тутгин тик,
Жон-танимсан, ўзинг меники!"

Қучоғини очди Юртбоши,
Сўнг елкамни силади бардам.
Кўзларимда қувонч кўзёши,
Хурсандликдан йиғларкан одам.

«Саводсизман, деманг, отахон,
Сиз пахтакор, аллома, устоз,
Қутлуғ бўлсин Қаҳрамонлик, шон,
Сизга қанча таъзим қилсак оз! »

..."Нима бало, ухладингизми?",-
Кампирининг овози тетик...
-«Хаёл қочди узоқ, узоққа,
Ким бўлдигу ким бўлган эдик..."

Девордаги суратга боқиб,
Мийиғида чол кулиб қўйди...
Кампирининг саволи ёқиб,
Ёстиқларни ёнбошга уйди...

...Оқ саройда тушган сурати,
Юртбошимиз тақар нишонни...
«Кампиргинам, билиб қўй»- деди,
«Улуғ этар меҳнат инсонни! »

Қўлларини очди дуога,
Ниятлари ҳамоҳанг эди...
«Элимиз тинч, шукур Худога,
Омон бўлсин юртбоши»- деди.

ЭРКАБОЙ ҚИЛИЧЕВ




ҚАДАМИ ҚУТЛУҒИМСАН
Кундуз қуёш нурларин қалбингга дутор этса,
Ойдин тунда тўлин Ой васлингга хумор этса,
Милтираган юлдузлар ўзини  тумор этса,
Ошиқ булбул эрта тонг мадҳингга ашъор битса,
Шундай юртни, айтингиз, бўлурми жаннат демай,
Буюкликнинг чўққисин забт этар  у  ҳадемай!

Пойларингда райҳонлар кокилин тўшаб турса,
Тоғ-тошларда оҳулар шўх-шодон сакраб юрса,
Дарёларда тўлқинлар шовуллаб базм қурса,
Қир-адирда қўй-қўзи тўқликдан яйраб юрса,
Шундай юртни, айтингиз, бўлурми жаннат демай,
Буюкликнинг чўққисин забт этар  у  ҳадемай!

Ғаллазору пахтазор мардликка майдон эрса,
Фарзандлари луқмасин бахтиёр, ҳалол еса,
Илми урфон боғида маржону дурлар терса,
Ҳар бир инсон топганин элга тўй қилиб берса,
Шундай юртни, айтингиз, бўлурми жаннат демай,
Буюкликнинг чўққисин забт этар у  ҳадемай!

Сарҳадлари осуда, мусаффо осмонлари,
Дилни этар маҳлиё боғ-роғу бўстонлари,
Ғулу солар қалбларга шеърлари, достонлари,
Адолатнинг байроғин тутар алп  хоқонлари,
Шундай юртни, айтингиз, бўлурми жаннат демай,
Буюкликнинг чўққисин забт этар у ҳадемай!

Осмонўпар бинолар сирлашар юлдуз билан,
Дуо қилар кексаси  кеча-ю кундуз билан,
Истиқболи ёр эрур тоабад  ой  юз билан,
Дўсти башар қувнашар бахтимиз-ла биз билан,
Шундай юртни, айтингиз, бўлурми жаннат демай,
Буюкликнинг чўққисин забт этар  у  ҳадемай!

Мадҳиямиз бонггидан чароғон бахт уйлари,
Дунё аҳлин лол этар ўзбегим ҳар тўйлари,
Қувонтирар кўзларни Истиқлол шоҳ бўйлари,
Муносибдир шаҳдига матлабу пок ўйлари,
Шундай юртни, айтингиз, бўлурми жаннат демай,
Буюкликнинг чўққисин забт этар  у  ҳадемай!

Номи монанд жисмига, жаннат бу – Ўзбекистон,
Битганларим мадҳингга ҳиммат бу, Ўзбекистон,
Бахтимизнинг қопқоси меҳнат бу, Ўзбекистон,
Мустақиллик, Истиқлол неъмат бу, Ўзбекистон,
Она-Ватан, ягонам, жаннатим, улуғимсан,
Буюкликнинг йўлида қадами қутлуғимсан!
     
Бўтабек Ўткир.




ГУВАЛАКЛИКЛАР ИЖОДИДАН
Косон тумани.




САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ.

“УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ.

"Кексалар туризм ойлиги" доирасида Вилоят нуроний жамғармаси ташаббуси билан 19 ноябрь куни Жомбой туманининг бир гуруҳ фаол нуронийлари Тошкент шаҳрига саёҳат қилиб қайтишди. Нуронийларимиз Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари, жумладан Зангиота мажмуаси, адиблар хиёбони, миллий боғ, эртаклар шаҳарчаси мажмуаси билан яқиндан танишдилар. Саёҳатдан катта таассуротлар билан кўтаринки кайфиятда қайтишдилар.
Манба: "Нуроний" расмий










НУРОНИЙЛАР ҲАЁТИДАН








( Бу хотирани тармоққа яна бир бор қўйяётганлигимиз учун уни ўқиган инсонлардан узр сўраймиз.Мархум дўстимиз - олижаноб қалб эгаси Қаххор Рахмонни ҳар йили шу куни -  22 ноябрда эрта тонгда телефон орқали туғилган куни билан табриклашдан ўзларимиз ҳам чексиз қувонар эдик...Ундан иссиқ- иссиқ хотиралар қолди...)
.

Показано 20 последних публикаций.