🤝 САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ (3-қисм)
#ижтимоий_одоблар
📌 Салом тўлиқ, сўзларини бузмай, одоб билан берилади, у «салом», «сомалайкум» (маъноси: сизга ўлим бўлсин), «салом бердик», «привет», «хайрли кун» каби бузуқ шаклларда бўлмаслиги лозим.
📌 Улов (от, эшак, машина кабилар)даги киши – пиёдага, пиёда кетаётган одам – ўтирганга, озчилик – кўпчиликка, кичиклар – катталарга, юқори мавқедаги киши пастроқ мавқедаги одамга биринчи бўлиб салом беради.
📌 Кўпчилик ўтирган жой ёки издиҳомга кириб борган киши бир одамни хосламай, ҳаммага салом беради, аммо ўтирганларнинг ичидан бир киши алик олса кифоя қилади. Салом берилсаю, аммо бирор киши ҳам алик олмаса, ўтирганларнинг ҳаммаси фарзни тарк қилган гуноҳкорлардан бўлади.
📌 Бошни қимирлатиб, овозсиз, фақат қўлни кўксига қўйиш билангина салом бериб ҳам, алик олиб ҳам бўлмайди. Салом-алик баралла, эшиттириб айтилиши керак.
(давоми бор)
📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/7996