📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌


КИШИ ОТАСИНИ ИСМИ БИЛАН ЧАҚИРМАЙДИ, УНДАН АВВАЛ ЎТИРМАЙДИ ВА ‎УНИНГ ОЛДИДА ЮРМАЙДИ


عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ؛ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ أَبْصَرَ رَجُلَيْنِ، فَقَالَ لِأَحَدِهِمَا: مَا هَذَا مِنْكَ؟ ‏فَقَالَ: أَبِي، فَقَالَ: لَا تُسَمِّهِ بِاسْمِهِ، وَلَا تَمْشِ أَمَامَهُ، وَلَا تَجْلِسْ قَبْلَهُ.‏

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:‎
📗 ‎«Абу Ҳурайра икки кишини кўриб қолиб, улардан бирига:‎
‎«Бу киминг бўлади?» деди.‎
‎«Отам бўлади», деди у.‎
‎«Ундай бўлса, уни исмини айтиб чақирма, олдига тушиб юрма ва ‎ундан олдин ўтирма»
, деди».‎


"Одоблар хазинаси" китобидан

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


📿 ТАСБЕҲ КИНДИКДАН ЮҚОРИДА БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Тасбеҳ айтаётганда қўлдаги тасбеҳ киндикдан юқорида бўлиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ муқаддас нарса эмас, балки зикр ва саловатларни санаш учун ишлатиладиган буюм. Уни қаерда туришининг аҳамияти йўқ. Инсон тасбеҳни ўзига қулай бўлган жойга қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

2k 0 15 1 30

#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина

🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов.

📆 1999 йил. Мирзоюсуф жоме масжидидаги таровеҳ намозида қилинган ха
тмона тиловати.
#Мастерклас

https://youtu.be/XmhdDZKIMEU?feature=shared

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈




Репост из: Нурли йўл | Расмий канал 🌙
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина

🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов.

📆 1999 йил. Мирзоюсуф жоме масжидидаги таровеҳ намозида қилинган ха
тмона тиловати.
#Мастерклас

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈


#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина

🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов.

📆 1999 йил. Таровеҳ намозида қилинган Қуръон тиловати.
#Мастерклас

https://youtu.be/6--nJRtiToM?si=z_52o5InHdhbPumf

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈




Репост из: Нурли йўл | Расмий канал 🌙
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина

🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов.

📆 1999 йил. Таровеҳ намозида қилинган Қуръон тиловати.
#Мастерклас

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈


#Ҳадис_923

БАДГУМОН БЎЛМАНГЛАР!


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади.

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмон гумон қилишдан сақланинглар. Чунки гумон энг ёлғон сўздир. Жосуслик қилманглар. Бировнинг айбини билишга қизиқманглар, ким ўзарга интилманглар. Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, бир-бирингизга орқа ўгирманглар. Биродар бўлинглар, Аллоҳнинг бандалари!", дедилар

Имом Бухорий ва Муслим ривояти



📜 Шарҳ: Ислом дини мусулмонлар ўртасини ислоҳ қилиш, биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро бирдам бўлишга ундайди. Ўз ўрнида мусулмонлар ўртасида бўлиниш, ўзаро нафратланиш ва адоватни келтириб чиқарадиган ишлардан ҳам қайтаради.
Бу ҳадисда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон гумон қилишдан огоҳлантирдилар. Чунки бу инсон қалбида асоссиз туҳмат пайдо қилади: яъни бу ерда мусулмонлар ҳақида ёмон гумон қилиш ва аниқ билмаган нарсаси ҳақида гапириш назарда тутиляпти.
У зотнинг "Гумон энг ёлғон сўздир", деган сўзларидан, одатда гумон қилишдан ёлғон келиб чиқиши тушунилади.
Баъзи олимлар "Энг ёлғон сўз" инсон ўзига-ўзи гапирадиган гап дейишган. Чунки бу нарсани инсон қалбига шайтон солиб қўяди.
Баъзилар эса, бу ёлғондан келиб чиқадиган гуноҳ ёлғон гапирувчининг гуноҳидан ҳам оғирроқ бўлади, ёки аниқ айтилган гапларга қараганда гумонларда кўпроқ ёлғон бўлади, дейишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Жосуслик қилманглар" деб, инсонларнинг камчиликлари, ёмон ҳислатларини қидириб, инсонлар ичида уларни айтиб юриш ва Аллоҳ таоло бандаларга ошкор қилмаган нарсаларни билишга нисбатан ишлатилади. Лекин айрим ҳолатларда инсонларнинг айбини айтиб огоҳлантириш жоиз бўлади:
Масалан, бирор кишини катта зарар кўриш ёки ҳалок бўлишдан қутқариш учун;

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Бировнинг айбини билишга қизиқманглар" дедилар. Бу эса номаълум ҳабарлар, воқеъаларни билишга интилиш ҳисобланади.

Ҳадисда "Бир-бирингизни ёмон кўрманглар" дейилди. Бундан ғазабланиш, нафратланиш, ёмон ҳислатларга олиб борадиган сабаблардан қайтариш, яхши ҳислатларга олиб борадиган нарсалар билан шуғулланиш назарда тутилган.

Аллоҳ таоло хоҳлаганидек "Биродар бўлинглар, Аллоҳнинг бандалари!" Шу сабаб сизларни диндаги биродар қилиб қўйган. Бу эса инсонларнинг ўртасини боғлайдиган муносабат, аҳиллик ва муҳаббатни зиёда қиладиган улуғ нематдир. Аллоҳ таоло "Мўминлар ўзаро биродардирлар" деб марҳамат қилади. (Ҳужурот сураси, 10-оят)

Бу ҳадис мусулмонларни ўзаро аҳил ва биродар бўлишга ундайди. Шу билан бирга ўрталарида гина-кудурат, ҳасад, нафратни келтирадиган нарсалардан қайтаради ва огоҳлантиради. Буларнинг барчаси эса соф табиатли жамиятнинг асоси ҳисобланади.

muhaddisuz

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


РАМАЗОНДА ТУХУМ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#бидъат

CАВОЛ: Рамазондаги саҳарлик ёки ифторликларда тухум ейиш мумкинми?


💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, саҳарлик ва ифторликда тухум ейиш жоиз. Чунки ифтордан кейин рўзадор ҳалол таомлардан хоҳлаганини ейиши мумкин, жумладан, тухумни ҳам. Бу борада бирорта таъқиқ йўқ. “Тухум еб бўлмайди”, дейиш учун камида битта қатъий далил керак. Бундай далил эса йўқ.

Муҳим жиҳати, асли ҳалол нарсани ҳаромга чиқариш Аллоҳ таолонинг қуйидаги буйруғига қарши чиқишдир:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ 

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” (Моида сураси 87-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).


📚 KУНЛИК ҲАДИС


🧕 АЁЛЛАР ЖАМОАТ БЎЛИБ ТАРОВИҲ ЎҚИШЛАРИ
#намоз  #таровиҳ

CАВОЛ: Аёллар ҳам хатм қилиш учун таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлларнинг Қуръонни хатм қилиш мақсадида таровиҳни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ ҳисобланади.
  
Аёллар учун бу борада энг мақбул ечим уйида ўзи таровиҳ намозини ўқийди. Кучи етгунича Қуръони каримни ўқиб, хатмини ҳам қилиб бораверади.
  
Қолаверса, аёлларни намози ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
 📗 “Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир” (✍ Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти).
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ҳадис_778 #Такрор

РАМАЗОН КЕЧАЛАРИНИ ИБОДАТ ИЛА БЕДОР ЎТКАЗИШ



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُرَغِّبُ فِي قِيَامِ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَأْمُرَهُمْ فِيهِ بِعَزِيمَةٍ، فَيَقُولُ: مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. فَتُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَالْأَمْرُ عَلَى ذَلِكَ، ثُمَّ كَانَ الْأَمْرُ عَلَى كَذَلِكَ فِي خِلَافَةِ أَبِي بَكْرٍ وَصَدْرًا مِنْ خِلَافَةِ عُمَرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот:
«Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар. Иш шундайлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб кетдилар. Сўнгра Абу Бакрнинг халифалигида ва Умарнинг халифалиги бошида ҳам иш шундай эди»
.

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Рамазон ойи кечаларида ибодат қилиш жуда ҳам фазилатли иш. Гуноҳларнинг мағфират бўлиши ҳам шу иш туфайли бўлади.
Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишга тарғиб қилиш билан бирга, маълум бир ибодатга қатъиян амр қилмаганлар. Балки умумий тарғиб қилиш билан кифояланганлар.
Худди шу ҳолат ҳазрати Абу Бакрнинг халифалик даврларида ҳам давом этган. Кишиларга Рамазон кечаларида маълум ибодатни тайин қилмаслик ҳазрати Умари одил халифаликларининг дастлабки даврида ҳам давом этган.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲОМИЛАДОР АЁЛ РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ҳадис_486 #Такрор

КИМ РЎЗАДОРЛИГИНИ УНУТИБ ҚЎЙИБ, ЕСА ЁКИ ИЧСА

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَسِيَ وَهُوَ صَائِمٌ فَأَكَلَ أَوْ شَرِبَ فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ، فَإِنَّمَا أَطْعَمَهُ اللهُ وَسَقَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: مَنْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ نَاسِيًا فَلَا يُفْطِرْ، فَإِنَّمَا هُوَ رِزْقٌ رَزَقَهُ اللهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ едирибди, ичирибди, холос», дедилар.

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.


Термизийнинг ривоятларида: «Ким унутиб еб-ичса, оғзини очиб юбормасин. Бу Аллоҳ уни ризқлантирган ризқ, холос», дейилган.



📜 Шарҳ: Ислом шариатининг умумий қоидаси бўйича, эсдан чиқариб содир этилган ҳар бир хато кечирилади. Бу қоида рўза борасида ҳам жорий этилади. Инсон гоҳида, айниқса, Рамазони шарифнинг биринчи кунларида ўзининг рўзадорлигини унутиб қўйиши табиий бир ҳол. Шунинг учун эсдан чиққан ҳолда бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўзаси очилган ҳисобланмайди. Балки эслаган заҳоти ўзини ейиш-ичишдан тўхтатади ва рўзасини давом эттираверади. Мазкур қоидага ҳеч ким хилоф қилмаган.
Бу ҳам Ислом динининг енгиллик дини эканлигига ёрқин бир далилдир. Инсондаги бор заифликларни яхши билган Аллоҳ таоло шариат ҳукмини жорий қилишда мазкур заифликларни ҳисобга олиб қўйган.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


САҲАРЛИККА КЕЧ ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172531)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

7.1k 0 118 10 15

#Ҳадис_170 #Такрор

РАМАЗОНДАН ФОЙДАЛАНИБ ҚОЛАЙЛИК!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَاكُمْ رَمَضَانُ شَهْرٌ مُبَارَكٌ، فَرَضَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَيْكُمْ صِيَامَهُ، تُفَتَّحُ فِيهِ أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَتُغَلَّقُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَحِيمِ، وَتُغَلُّ فِيهِ مَرَدَةُ الشَّيَاطِينِ، ِللهِ فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ مَنْ حُرِمَ خَيْرَهَا فَقَدْ حُرِمَ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

✍️ Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ:
1. Рамазон ойи муборак ой эканлиги.
Бошқа ойларнинг бирортаси бу сифат ила васф қилинмаган. Рамазон ойи йилнинг ўн икки ойи ичида энг афзали, энг баракалиси, энг улуғидир. У ўн икки ойнинг султонидир.

2. Аллоҳ таоло мусулмонларга Рамазон ойи рўзасини фарз қилганлиги.

Ушбу ҳадисни бу бобда келтиришдан мақсад ҳам мана шу ҳукмни, яъни Рамазон ойининг рўзасини тутиш ҳар бир бандага Аллоҳ томонидан жорий этилган фарз эканлигини маълум қилмоқдир.

3. «Унда осмонларнинг эшиклари очилур».

Ўша эшиклардан Аллоҳнинг раҳмати, хайр-барака ёғилур. Раҳмат фаришталари тушур. Бандаларнинг тутган рўзалари, қилган яхши амалларининг савоблари чандон-чандон кўпайиб, осмонга кўтарилур.

4. «Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур».

Ўша муборак ойнинг ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилиб, унга кириш вақтинча кечга сурилур. Кишиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, уларга яхши имконлар яратиб берилур. Рўза тутиб, ибодат қилган кишилар жаҳаннамдан қутулур.

5. «Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур».

Рамазон ойи шарафидан ўзбошимча шайтонлар кишанланиб, рўза тутган мўминларни васваса ва иғво қила олмай қолишади. Рўзадорлар хайрли ишлари ва ибодатларини бемалол қиладилар.

6. «Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир».

Бу кеча Қадр кечасидир. Ундаги ибодат – яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир. Ким ўша муборак кечани уйқу билан, беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

☝️ Эй дўстим, ҳаётимизда ушбу ҳадиси шарифга амал қилишни бошлашимиз, муборак Рамазон ойидан тўла фойдаланишга ўрганишимиз лозим. Рамазони шариф кунларини рўзадор, тунларини бедор бўлиб, ибодат ила ўтказишимиз керак. Қадр кечасини ҳам беҳуда ўтмаслигига ҳаракат қилайлик!

Манба: «Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


🧕 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ АЁЛЛАР УЧУН
#таровеҳ #жамоат

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Уйида эркак кишиси бўлмаган хонадонда битта аёл киши ёки қиз бола кунига 20 ракат таровеҳ намозини ўқиса бўладими ва таровеҳ намози жамоат бўлиб ўқилиши керакми ёки якка ўзи ўқиса хам жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Таровиҳни хонадонда эркак бўлиши ёки бўлмаслигига алоқаси йўқ. Аёллар уйда таровеҳ намозини якка-якка бўлиб адо қилишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/212716)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ҳадис_789 #Такрор

❗️РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ БИР КУНИ ЎРНИНИ БОШҚА ҲЕЧ НАРСА БОСОЛМАЙДИ



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : "مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди”.

✍️ Имом Насоий ривояти.


📌 Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

☝️ Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар, рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


РАМАЗОНГА КУНЛИК ВАЗИФАЛАР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Показано 20 последних публикаций.