ҚАБР КАВЛАГАН КИШИ ҒУСЛ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#бидъат
❓CАВОЛ: Баъзилар қабристонга ҳашар ёки қабр кавлагани бориб келингандан сўнг ғусл қилиб олинг, қабристон тупроғи ёмон, уйларга тушиб қолса, кўнгилсиз ҳодисалар рўй беради, дейишади. Шу гаплар тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристонни тозалаш учун ҳашарга бориб келгандан сўнг ғусл қилиш кераклиги ҳақида ҳеч қандай шаръий кўрсатма йўқ. "Қабристон тупроғи ёмон", деган тушунча, эътиқод мутлақо хато. Шариатимизда шумланиш йўқ. Шунингдек, маййитни кафанлаганлар ёки дафнда иштирок этганлар ёки тобут кўтарганларга ғусл лозим бўлмайди. Бу борада Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ “Мабсут” китобида шундай деган:
وَلَا يَجِبُ عَلَيْهِ بِتَغْمِيضِ الْمَيِّتِ ، وَغَسْلِهِ ، وَحَمْلِهِ وُضُوءٌ ، وَلَا غُسْلٌ إلَّا أَنْ يُصِيبَ يَدَهُ ، أَوْ جَسَدَهُ شَيْءٌ فَيَغْسِلُهُ
“Маййитни кўзини юмиш, уни ювиш ва тобутини кўтариш сабабли таҳорат лозим бўлмайди. Шунингдек, ғусл ҳам лозим бўлмайди. Қўлига ёхуд жасадига бирор нажосат теккан ҳолатлардагина ўша жойни ювиш лозим бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС