"МУСУЛМОН" СЎЗИНИ ХАТО АЙТИШ
#жамият
❓CАВОЛ: Баъзи ёши катталаримиз ёки диний тушунчалари етарли бўлмаган инсонлардан "мусулмонмиз" дейиш ўрнига "мусурмонмиз" деганларини эшитиб қоламиз. Аввалига талаффузда хатолик бўлди деган яхши гумонда бўламиз. Лекин хар гал такрорлаганда худди шундай "мусурмонмиз" деб айтишади. Шунақа ҳолатларда биз мўмин мусулмонлар қандай йўл тутсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бу каби хатолар кўпинча ёши катта кишилардан ёки динимиз таълимотидан узоқроқ кишилардан содир бўлганига гувоҳ бўламиз. Бундай пайтда содир бўлган хатони чиройли йўл билан, юмшоқ муомала билан тўғирлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан ҳусни хулқ динимизнинг асосий таълимотларидандир. Аммо, тушунтиршларга қарамай бундай сўзларни қасддан бузиб ишлатса ёки истеҳзо (масхаралаш) маъносида ишлатса, киши бу билан албатта гуноҳкор бўлади. Зеро Аллоҳ таоло “Мутоффифийн” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
“Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар. Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар”. (29, 30 оятлар) Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸