Нурли йўл | Расмий канал 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


📌 “Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)
📌 “Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25423)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


МЕНГА ЙЎЛ КЎРСАТИНГЛАР
#дуо

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени ёмон ҳаёллар ва тез жаҳлим чиқадиган бўлган, бу учун нима қилишим, қайси дуони ўқишим керак? Намозда ҳам гоҳи жойларида адашиб кетаябман, бунда нима қилишим керак? Ёрдам беринг.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
📌 Ҳадиси шарифларда билдирилган дуолар қуйидагилар: “Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)
📌 “Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)
📌 “Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 11 Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)
📌 “Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий)
(“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)
📌 “Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)
📌 “Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (Имом Аҳмад)
📌 “Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)
📌 “Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади)
📌 “Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)
📌 “Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) “
📌 “Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) (Имом Раббоний ҳазратлари дин ва дунё зарарларидан сақланиш учун ҳар куни беш юз марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” ўқирди. Ўқишни бошлашдан аввал ва тугатганидан кейин 100 мартадан саловот айтарди.)
📌 “Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)
📌 “Кунда 25 марта “Аллоҳумма борикли фил мавт ва фи ма бадал мавт” ни ўқиган киши шаҳид бўлади.” (Радд-ул мухтор)
📌 “Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)
📌 “Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)
📌 “Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)
📌 “Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак)


Репост из: 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#суннат_рўза #Тошкент_вақти

ЭРТАГА САҲАРЛИК

☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.

📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратида ишларини енгиллатади", дедилар.

📚 "Жавомеъул калим" китобидан


📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (17.01.2025)

00:00 Анонс
00:59 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашди
01:41 Ҳожиларга қулайлик яратиш юзасидан учрашув ўтказилди
02:11“Ҳаж – 2025” зиёратчилари учун хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди
02:44 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
03:06 Зиёратчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди
03:36 Талаба билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
04:13 Ҳожи – чинакам маънавият тарғиботчиси
05:18 Ҳар бир мурожаат эътибор марказида
05:49 Олий мадрасада йиғилиш ўтказилди
06:17 "Кўкалдош" мадрасасида очиқ мулоқот
06:55 Фарғонадаги тарғибот тадбирида аҳоли муаммолари ҳал этилди
07:49 Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди
08:54 Викторина: "Ислом ва илм-фан"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


МУҲИМ ЎЛЧОВ

☝️ Агар берганингдан кўра олганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен дунё аҳлидан экансан.
☝️Агар олганингдан кўра берганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен жаннат аҳлидан экансан.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 НАСУҲ ТАВБАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Қуръон тиловати асносида хушуъни қандай ҳис қилиш мумкин?

Хушуъни юзага келиши учун сеҳрли калит – белгиланган жузни ўқиб якунлашга бўлган интилиш эмас, балки уни подшоҳ (Малик Зот Аллоҳ) томонидан шахсан сенга юборилган мактуб сифатида ўқишдир. Ундаги ҳари бир ояти: Сен бажаришинг талаб этилган амр, буйруқ ёки сақланиш буюрилган бирон тақиқ, ёки-да ҳаётингда ибратланишинг зарур бўлган бир ибрат, насиҳатдан иборатдир.
Ана шундай ўқиркансан, сенда албатта хушуъ юзага келади.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


ҚАЗО НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#қазо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeнга қазо намоз ҳақида маълумот бeрсангизлар. Бир одам умрида намоз ўқишни бошлаб, орада ташлаб ташлаб бeтартиб ўқиб юрган бўлса, кeйин узлуксиз қолдирмай ўқийдиган бўлгандан кeйин ўтмишда қанча ва қайси вақтдаги намозларни қазо қилганини аниқ билмаса, у ҳолда нима қилади?
2). Кeйин бу қазоларни ўқишда фақат фарзи ўқиладими ёки суннат ва вожиблар ҳамми?
3). Фарзини ўқиётганда 4 ракъатли ва 3 ракатли фарзларни 3-4- ракъатларига зам қўшадими ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
1). Кўнглингиз таскин топадиган даражада ўқинг.
2). Қазо намозларнинг фақат фарзлари ва хуфтоннинг витри ўқилади, суннатлари қазо қилинмайди.
3). Тугамаганлигини аниқ билсангиз 3-4-ракаъатларга зам сура қилмайсиз. Қазоларингиз қолган ёки қолмаганида шак қилиб қолсангиз 3-4-ракъатларга зам сура қиласиз. Чунки қазо бўлса, 3-4-ракъатларга зам сура қилишни зарари йўқ. Агар нафл бўлса, зам сура қилишингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/35911)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


Шошилмасдан, диққат билан ўқинг

Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни бешикдалик вақтида намозга буюрди. Бешикда ётган боланинг:
وَأَوْصَانِي بِالصَّلَاةِ
“Раббим менга намозни буюрди” (Марям сураси, 31-оят) деганини бир кўз олдингизга келтириб кўринг.
Демак, намоз...

Шуайб алайҳиссалом ўз қавмини ширк ва ўзгаларнинг ҳаққини уриб қолишдан қайтарганларида, улар:
يَا شُعَيْبُ أَصَلَاتُكَ تَأْمُرُكَ
“Эй Шуайб! Сенга буни намозинг буюряптими?” (Ҳуд сураси, 87-оят) деганларига қаранг!!!
Демак, намоз...

Иброҳим алайҳиссалом ўз оиласини саҳрога ташлаб кетаётганида:
رَّبَّنَا إِنِّي أَسْكَنتُ مِن ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِندَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُوا الصَّلَاةَ
“Эй Раббим! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Эй Раббим! Улар намозни баркамол адо этсинлар деб (шундай қилдим)” (Иброҳим сураси, 37-оят) деганини бир эсланг!!!
Демак, намоз...

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ билан ваъдалашилган жойга (Тур тоғига) борганларида у кишига бўлган нидо:
إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي
“Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаш учун намозни адо эт!” (Тоҳо сураси, 14-оят) эди.
Демак, намоз...

Ушбу ваҳий ҳам намознинг нақадар муҳим эканлигига далилдир:
وَأَوْحَيْنَا إِلَىٰ مُوسَىٰ وَأَخِيهِ أَن تَبَوَّآ لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًا وَاجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قِبْلَةً وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ
“Мусо ва унинг биродарига ваҳий орқали: “Қавмингиз учун Мисрда уйлар ҳозирланг ва уйларингизни қибла (намозгоҳ) этиб, намозни баркамол ўқингиз!” – деб айтдик” (Юнус сураси, 87-оят).
Демак, намоз...

Сулаймон алайҳиссалом аср намозидан чалғитиб қўйгани учун отларини сўйдириб юборганлар:
فَقَالَ إِنِّي أَحْبَبْتُ حُبَّ الْخَيْرِ عَن ذِكْرِ رَبِّي حَتَّىٰ تَوَارَتْ بِالْحِجَابِ
“Бас, у деди: “Дарҳақиқат, мен Парвардигорим зикридан (яъни намозимдан қолиб) бу яхши (от)ларга кўнгил қўйишга берилиб кетибман. Ҳатто, (қуёш) парда билан беркинибди (ботибди)” (Сод сураси, 32-оят).
Демак, намоз...

Закариё алайҳиссалом кексайиб қолган ҳолларида ўғил фарзандли бўлишлари ҳақидаги суюнчли хабар у кишига қаерда келган эди?!
فَنَادَتْهُ الْمَلَائِكَةُ وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي فِي الْمِحْرَابِ أَنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحْيَ
“Сўнгра, масжидда туриб намоз ўқиётганида, фаришталар унга нидо қилиб, дедилар: “Аллоҳ сенга Яҳё (исмли фарзанд) хушхабарини бермоқда” (Оли Имрон сураси, 39-оят).
Демак, намоз...

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўнги нафасларида умматларига қилган васиятлари:
الصلاة الصلاة
“Намозга, намозга эҳтиёт бўлинглар”, эди.

Демак, намоз, намоз, намоз...


📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Эслатма

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:

📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

Дўст томонга | @nurli_yol


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


ТЎРТ НАРСАДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!
#эслатма

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

☝️ «Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман:

📚 Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн»
(Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)

📚 Иккинчиси катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
«Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн»
(Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)

📚 Учинчиси даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг
«Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)

📚 Тўртинчиси одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги
«Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад»
(Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44, 45-оятлар).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: Muslim.uz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 15 январь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 84-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Аҳқоф" сурасининг 1-оятидан "Муҳаммад" сурасининг 19-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Показано 20 последних публикаций.