Келинга қайнисингиллари келгани ёқмади.
Энди бир тандир нонни олиб кирганди, қайнисингиллари билан кўришмадиям.
Келин шартта дастурхонни тугдида бир тандир ноннинг ўстига ўтирди ва қайнонасига зарда килди:
- Бу ебкетарга келувчиларинг жонга тегди. Бир тишлам нонни итга ташласам ҳам бермайман қизларингга. Кетишсин, бошка сени кўргиси келса уйларига олиб кетишсин онасини.
Кампир ўзига туқ оила, қизлари ҳам топармон тутармон оила бекалари эди.
Келин эса меҳмон келишини сира ёқтирмас эди.
Кампир йиғлади:
- Сени Аллоҳга солдим. Аммо тур ўрнингдан, ноннинг устига ўтириш оғир гуноҳ.
- Гуноҳ бўлса бўлар, барибир ноннинг устидан тушмиман қизларинг қайтиб кетишмагунича.
Қизлар бу ҳолдаги онасини олиб кетишлариниям, ташлаб кетишлариниям билишмади.
Она "қол" десаям қизлар акаси ишдан келишиниям кутмай қайтиб кетишди остонаданоқ.
Шу келин қайнонасининг қарғиши урдими, ё ноннинг устига чиқиб ўтирганигами Аллоҳ дард бериб томоғидан нон ўтмай кўп қийналиб жон берди.
Жон берганида уйида ўғлининг тўйи эди, тўй бошланмаёқ тугаганди.
Қайнонаси ва қайнисингиллари бировга тили билан ҳам озор бермаган одамлар эди.
Мен ўша туйда катнашганман, бирданига янграб турган музика овозлари тиниб куёвнинг онаси ўлибди деган совуқ хабарни эшитганимга 35 йиллар бўлиб қолибди.
Куёв хам қариндошлари хам ичкарига югуришганида ёши катталар бу вафот этган аёлнинг йиллаб томоғидан нон ўтмай қийналиб ётиб жон берганининг сабабини ноннинг устига ўтиргани учун Аллоҳдан жазо деб айтишганди.
Ҳайратланарлиси эса келин нондан бошка ҳамма нарсани ея олган экан, фақат томоғидан нон ўтмаганмиш, ҳатто чайнаб беришса ҳам нонни юта олмаганмиш.
Азизлар!
Бу ҳам она аммо қандай она бўлди?
Ҳа, ёмон она бўлди, шу дунёни ўзидаёқ азобини тотди, қолгани охиратга қолди. Ўша кундан буён кун кўрмади, косаси оқармади чунки силайи раҳмга қарши чиқиб, Аллоҳнинг азобига йўлиқди, Аллоҳ 🎉урса шундай давоси йўқ, ҳар бир онанинг она бўлаолиш мақомига етказсин Ўзи.
Муяссар Юсупова саҳифасидан олинди
https://t.me/nurli_toj