Ўзликни англаш
Оилада бола туғилди.
Ота- она, қўни- қўшни, қавму қариндош, бобо- буви маҳалла куй қалби севинчга тўлди.
Болакайлар суюнчига югуришди.
Боболар азон ва такбир айтиш ва чиройли, мазмунли исм қўйиш суннат эканлигини эьтиборга олган ҳолда маслаҳатга шошилдилар.
Момолар бешик ясантириш, она- болага алоҳида эьтибор қаратиш, уларнинг соғлиги учун эҳсон чиқариш ишлари билан машғул бўлди.
Аввал бошлаб бўғирсоқ қилдилар, ширинтойларга ширинликлар улашдилар.
Ўзларига маьлум бўлган кўп болали ва қийналиб турган оилаларгаа Аллоҳ йўлида атаганларини етказдилар.
Ёши улуғларни зиёрат қилиб дуоларини олдилар.
Ақиқани тайин этдилар. Худо хоҳласа еттинчи кунга ўтказишни режалаштириб қўйдилар. Хом талаш усулини лозим кўрдилар, ҳаммани уйида қозон қайнашини ва зурёдлари ҳаққига ҳар уйда дуойи хайр бўлишини истадилар.
Албатта бундай чора тадбирлар оила бошлиқлари тарафидан белгиланади.Қариси бор уйнинг париси бор, деб бекорга айтилмаган. Катталар
чиройли исм қўйишни бирламчи вазифалардан деб биладилар.
Бобою бувижон неварасига энг чиройли, гўзал мазмунли исмлардан танлашар, мазмуни чиройли ва шафоат талаб исмлар ҳақида баҳс юритар хуллас эзгу туйғулар оғушида сайр қилишардилар.
Ўзбекнинг асрлар давомида сайқалланиб келинаётган урф одатлари, диний ва миллий қадриятлари, комилликка элтгучи ғоялари, камтарона муомала маданияти, хокисорлиги, содиқлиги, ўзини қўйиб ўзгага илиниши, ўзига зарар бўлсада кўнгил олишга интилиши ўзгани бахтиёр кўрса "бир қоп семириб" ўзини қўярга жой топа олмай қолиши, содда, кўнгил оқлиги азалдан аждод мерос.
Ўзгани бахтли кўрса ўзини қийналганига қарамасдан шукур қила оладиган,қўлида борини бериб шодлигига шерик бўла оладиган, дунё халқига эртаю кеч дуойи хайр юборадиган фидойи халқ.
Бу халқ ишонувчан, ҳаммани ўзидек билгани учун ҳам кўп қоқилди, йўқотди, алданди, оммавий маданият аталмиш ифлосликлар исканжасида баьзан рўҳий бўшлиқ сабабли ёш авлодлар орасида нохуш воқеалар юзага келди.
Бугунги кунда ҳар бир ҳолатдан сабоқ чиқарган халқ ва кўпни кўрган кексалар ўз маданиятига, урф- одатларига, миллий қадриятларига, муқаддас Каломи ва муборак ҳадиси шариф матнларига эьтиборни қаратиш, ўқиб ўрганиш, рўҳий оламини яхши ва пок туйғуларга тўйинтириш, ўтган ҳар бир хато, камчиликларга тавба, истиғфор айтиш жуда зарур эканлигини англаб етди.
Ота боболар меьроси- ўлкан хазина. Улардаги азаматлик, элга, юртга, оиласига содиқлик ва жўмардлик, сахийлик, илоҳий туйғуларининг юксак мақоми фақат шу миллатга хос олий фазилатким,(бошқа миллатларда ҳам бордир аммо дини ислом қаерда бўлса ўша ерда борлиги аниқ ва шубҳасиздир, чунки ислом дини инсониятни фидойиликка, неьмати шукроналикка даьват этади ) ўрганган авлоддан олимлар, валийлар, комронлар етилур, етишган ва яна ўз ўзанини топади, инШаАллоҳ.
Момоларни эса муомаласи, кийиниши, шарқона одобу ахлоқи сўзидан тортиб имо ишорасигача, ўтириб туриши, эркак зоти олдидаги ҳаёси, тинчликка, аҳилликка ҳарислиги, назм ва насрга ошнолиги ҳар бири ўрганса обру келтирадиган, юксакликка кўтарадиган қадриятларким миллатни ибодат даражасига элтур, сабоқ олган хор эмас, азиз бўлур.
Ана шу ширин туйғуларни муборак хаёлидан ўтказган юртим кексалари янги туғилган зурёдини мурғак онгини гўзал фазилатларга тўлғазиш, ёт ғоялардан асрашни ўз олдиларига муқаддас вазифа қилиб олдилар, демак бекорчи вақтлари йўқ, ўтмиш ва келажак олдида жавобгарлик ҳисси ҳар бирини куюнчак ва масьулиятли ташвишларидир.
Аллоҳ олдига юзи ёруғ ҳолатда бориш, Ўзбекистон келажагини нурли, фаровон йўлларга олиб чиқиш, йўқотганлари ўрнини афзали билан тўлдиришга ҳисса қўшиш бу ибодат, бу ҳар бир ватандошнинг фарзандлик бурчидир..
Зеро, "Ватанни севмоқ иймондандир."
Нуртож Сайдолим қизи 2 сентябр 2020
https://t.me/nurli_toj