АҚШ Мюнхенда Украина урушини тугатиш режасини тақдим этади
14-16 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог президент Доналд Трампнинг Украина урушини тугатиш режасини тақдим этиши кутиляпти. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Режа тафсилотлари ҳозирча тўлиқ маълум эмас, лекин Келлог ва бошқа расмийларнинг сўнгги баёнотларига кўра, у “куч орқали тинчлик” тамойилига асосланган. Яъни, томонларни сулҳга мажбурлаш ғояси илгари суриляпти.
Bloomberg маълумотларига кўра, Трампнинг режасида урушни вақтинча музлатиш ва Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларини номаълум мақомда сақлаш таклиф этилади. Ушбу ҳудудларга қандай хавфсизлик кафолатлари берилиши эса ҳали ноаниқ.
Келлог Мюнхен конференциясида Трампнинг “қонли ва қиммат” урушни тугатиш режасини муҳокама қилишни интиқлик билан кутаётганини айтди. У, шунингдек, АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр иттифоқчилар билан учрашишини таъкидлади.
NBC News эса Трамп жамоаси ичида Украина можароси бўйича иккига бўлиниш борлигини хабар қилди. Баъзилар Россияга босим ўтказиш ва унинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш тарафдори бўлса, бошқалар Украина ёрдамларини қисқартириш ғоясини илгари суряпти.
Мюнхен конференциясида бу режага қандай муносабат билдирилиши эса яқин кунларда маълум бўлади.
🧠@nurbekalimov