Нима учун давлат диндан ажратилган бўлиши керак?
Буни Малайзиянинг коррупцияда айбланиб 12 йил қамоқ жазосини олган бош вазири Нажиб Раззоқ мисолида кўриб чиқсак.
Нажиб Раззоқ Малайзия Бош вазири лавозимида бўлган даврида (2009-2018) ўзининг сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш учун исломий риторика, сиёсат ва алоқалардан фойдаланган ҳолда диний қиёфани яратганди.
1) Нажиб Раззоқ ўзини Ислом ҳимоячиси сифатида кўрсатарди. Бу учун у Васатийя каби исломий шиорлардан фойдаланган. Таълим, банк ва бошқарув соҳаларида исломий сиёсатни жорий этган. Нажиб фаолиятининг охиригача Ислом қадриятларини ҳимоя қилиш учун ўзини Ғарб либерал таъсирларига қарши курашаётгандай кўрсатган.
2) Ислом банкчилигини кенгайтирди ва Малайзияни ҳалол саноат учун глобал марказ сифатида тарғиб қилди. Закот ва шариатга мувофиқ молияни кучайтирди.
Нажиб ўзини тақводор мусулмон етакчи сифатида кўрсатган бўлса-да, унинг 1MDB можаросидаги иштироки бу қиёфани барбод қилди.
1Malaysia Development Berhad (1MDB) 2009 йилда Нажиб Раззоқ иштирокида ташкил этилган давлат инвестиция фонди эди. У чет эл инвестицияларини жалб қилиши, инфратузилма ва энергетика лойиҳалари орқали Малайзия иқтисодиётини ривожлантириши керак эди.
Бунинг ўрнига эса миллиардлаб долларлар ўғирланди, офшор ҳисоб рақамлари орқали ювилди. Хусусан:
250 миллион долларлик яхта ("Equanimity"),
Нажибнинг рафиқаси Росма Мансор учун 27 миллион долларлик пушти олмос маржон.
Нью-Йорк, Беверли-Хиллз ва Лондондаги 100 миллион долларлик ҳашаматли уйлар.
Шунингдек, терговчилар 1MDBдан 700 миллион доллар Нажибнинг шахсий банк ҳисоб рақамига тўғридан-тўғри ўтказилганини аниқлаган. 2020 йилда Нажиб айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2022 йилда Малайзия олий суди унинг айбловини ўзгаришсиз қолдириб, уни қамоққа олинган биринчи Малайзия бош вазирига айлантирди.
Бу каби мисоллар яқин ва узоқ тарихда етарлича. Сўнгги пайтларда ўзимизда ҳам турли ҳил машенниклар диний атрибутлар ва сўзлардан фойдаланиб, инсонларни куппа кудузи пулини шилиб кетаётганини кўриш мумкин. Дин орқали инсонларни манипуляция қилинишини олдини олиш учун эса яхши таълим ва кучли дунёвий жамият керак.
🧠@nurbekalimov