Ўзбекистон-Малайзия илмий жамияти ташкил этилади
Бу ҳақда кеча Куала-Лумпурда Малайзия Ислом санъати музейида икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ислом цивилизациясини ўрганишда илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган "Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк" мавзусидаги халқаро давра суҳбатида маълум қилинди.
Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти (Малайзия) Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Давра суҳбатининг асосий қарорларидан бири икки мамлакатнинг ислом цивилизациясини ўрганишга ихтисослашган етакчи тадқиқотчилари ва экспертларини бирлаштирадиган қўшма Ўзбекистон-Малайзия илмий жамиятини ташкил этиш бўлибди.
Ташкилотга Ўзбекистон томонидан Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия томонидан эса Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти раҳбарлик қилади.
Экспертлар кенгашининг биринчи йиғилиши эса Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши арафасида бўлиб ўтади.