Қарзни ёзиб қўйиш ҳукми нима?
Қарзни ёзиб қўйишнинг ҳукми мандуб, яъни уни адо қилиш афзал амал ҳисобланади. Яъни қарзни ёзмаслик ҳам мумкин, аммо ёзиш афзал саналади. Ёзганда, албатта, гувоҳлар иштирокида ёзилади. Қарзни гувоҳлар иштирокида ёзиб қўйишда икки томон учун ҳам манфаатлар бўлиб, бу билан қарздорнинг ҳам, қарз берувчининг ҳақлари ҳимоя қилинган бўлади. Гоҳида қарз берувчи киши қарздорга хат-ҳужжат қилиш ҳақида гапиришга ҳаё қилиб айта олмаслиги мумкин. Шунинг учун бунга қарздорнинг ўзи ташаббус кўрсатиб, ёзиб қўйишни таклиф қилиши одоб ҳисобланади. Шунингдек, агар қарз бўлиб-бўлиб тўланадиган бўлса, қарз эгаси ҳам ҳар олган ҳақини давомли равишда ёзиб бориши лозим бўлади.
Қарздор қарзини тўлиқ адо қилса, қарз эгаси қарз ёзилган хат-ҳужжатни қарздорга қайтариб бериши ёки унинг кўз ўнгида йиртиб ташлаши ёки унинг қарздан қутилганлиги ҳақида тилхат ёзиб бериши лозим бўлади. Бу ишларни қарздор талаб қилмаса ҳам қарз берувчининг ўзи қилиши керак. Агар қарз берган киши берган қарзини тўлиқ олганидан сўнг мазкур ишни қилмаса, қарздор ундан бу ишларни қилиб беришини сўрашга тортинмаслиги керак. Чунки бунга эътиборсизлик қилиш гоҳида турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиб қолиши мумкин.
«Динимиз аҳкомлари» китобидан