Nishonga tegadi...🎯


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi...🎯
Вақтингизни биз билан фойдали ва маъноли ўтказинг!
Реклама:)👉 @Golden_Ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Assalamu alaykum

Obunachilar diqqatiga:

Telegramda kanal yuritib biznes qilmoqchi bo'lganlar uchun @Nishonga_tegadi kanali sotiladi🥲

Aloqa uchun👉 @NT_Aloqabot


Чиройли қизлар номерингизни сўраса, хурсанд бўлишга шошилманг 😂

Группаларга юбориб қўямиз.
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Ҳар кимнинг ўз бахт формуласи бор...
Масалан мен хонам шифтига "Эртадан югуришни бошлайман!" деб ёзиб қўйганман... Ва ҳар куни эрталаб уйғонганда бу ёзувга кўзим тушади ва "Ҳайриятки бугундан эмас, эртадан экан!" деб хурсанд бўлиб қўяман...)))

———
Бироз кулгу ва ибрат:
@Nishonga_tegadi


#Лайфхак
Пойтахтда ўқиб юрган талаба қишлоқдаги дадасига хат ёзибди:

– $алом дада! $оғ-$аломат юриб$изми.Пен$ияга хам чиқиб олдизми? Онамни $оғликлари яхшими? $инглимни ка$ал бўлди деб эшитдим, $оғ $аломат бўлиб қолдими? $алом билан ўғлингиз $ардор».

Отаси хатни ўқиб жавоб ёзибди:

– Ўғлим, яхши ўқиб юрибсанми? Ҳали пенсияга чиққаним ЙЎҚ. Онангни мазаси ЙЎҚ. Синглинг касал бўлгани ЙЎҚ. Синфдош дўстларинг бизни ЙЎҚлаб туришибди. Хавотир олишинга хожат ЙЎҚ. Салом билан даданг...😕

П.С: Талабаларга юбориб қўямиз...😁
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


#Садоқат

Хотинига жуда содиқ эркак: «Сенга хиёнат - Ватанга хиёнат» деганидир хотин😁

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Мажлисга кеч қолаётган министр ҳайдовчисига тезликни оширишни айтибди. Лекин ҳайдовчи камералар борлигини, қоидаларни бузмаслигини айтиб тезликни оширмабди...
Жахли чиққан министр ҳайдовчисини орқага ўтказиб, рулга ўзи ўтириб машинани катта тезликда ҳайдаб кетибди.
Уни йўлда ДАН ҳодими тўхтатиб, ҳужжатларини сўраса, министр ўзини гувоҳномасини кўрсатибди. Қўрқиб кетган ДАН ҳодими оқ йўл тилаб қолибди...

Қотиб қолган ДАН ҳодимини ёнига шериги келиб:
— Ким экан, нега қўйин юбординг? — деса,
ДАН ҳодими:
— Кимлигини билмадимку, лекин ҳайдовчиси министир экан, — деямиш...😁😅

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Бахтли яшаш қоидалари:

1. Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг!
2. Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг!
3. Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг!
4. Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг!
5. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб тасаввур қилманг!
6. Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг!
7. Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида деб тасаввур қилманг!
8. Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади!
9. Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин!
10. Энг асосийси, ўзингизни девонага солиб олинг)))

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Дунёнинг барча бойликларидан
Қиммат тошларию ,олтин заридан
Мен учун азиздур , мен учун афзал
Онамнинг дуоси бари баридан

Асли фариштадек гўзал ўзлари
Маънога тўла айтган сўзлари
Салгина кечиксам ҳавотир билан
Йўлимга қарайди маюс кўзлари

Мени ўйлайдиган ягона инсон
Дардим тинглайдиган бир дона инсон
Бу ожиз қўлимдан келганда эди
Онамга атаб мен ёзардим достон

© Абдулла Бегалиев
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Дилга меҳр туккан жуманг муборак,
Ерда ҳаёт туққан жуманг муборак.
Имкон, имкон, яна имкон улашиб
Қуёш шарқдан чиққан жуманг муборак!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” муборак бўлсин.
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


1. Ҳар бир инсон умрида бир мартта куяди. Ё қуёшдан ё севгидан...⠀

2. Ўзига бино қўйган одамлар шуни билсин-ки, биз ҳам уларга қўйганмиз...⠀

3. Мени мутлақо яхши билмайдиган инсонларни мен ҳақимдаги фикри мени ҳам мутлақо қизиқтирмайди!⠀

4. Ҳадеб ортимдан гапираверманг! Шундоқ ҳам ўзим ҳақимда фикрим жуда баланд!⠀

5. Ҳар ким индамас бўлиш ҳуқуқига эга...⠀

6. Ухланг! Сизни буюк ишлар кутмоқда...⠀

7. Атрофингдаги душманларингни хурсанд қилиш учун ҳар-ҳар замонда ўзингни сиқилган қилиб кўрсат!⠀

8. Соғлом одам бу - яхши текширилмаган одам!

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


#Бироз #Мотив

Ҳақиқий ютқазиш бу катта мақсад қўйиш ва омадсизликка учраш эмас.

Ҳақиқий ютқазиш бу кичик мақсад қўйиш ва муваффақиятга эришиш.

P.S: Қайтадан ўқи.
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Бозорда ишбилармон тарвуз сотувчиси "1 та тарвуз 3 минг, 3 та тарвуз 10 минг" деб ёзиб қўйибди.
Бир "ақлли" харидор уни ёнига келиб:
— Сен харидорни чалғитмоқчи бўлдингми?! Ҳозир мен 1 тадан 3 та тарвуз сотиб оламан 9 минг сўм бўладими? - дебди,
Сотувчи:
— Ҳа, шунақа бўлади, - деб 3 та тарвузни сотиб юборибди.
Харидор кетаётиб:
— Савдо қилишни билмас экансан! - деб кулиб кетибди.
Сотувчи бўлса:⠀
— Менга ақл ўргатишини қара! 1 та тарвузни ўрнига 3 тадан сотиб юборяпман-ку! - деямиш...😁

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Бир аёл бир донишманддан сўради:
– Муҳаббат нима?

Донишманд жавоб берди:
– Ўтмишда у фидокорлик эди. Ҳозир эса шунчаки овунчоқ, холос.

Дўстлар ҳақида нима дейсиз? - сўради аёл.
– Ўтмишда ҳар танглик келганида бир дўст топар эдик. Ҳозир эса ҳар бир тангликда бир дўст йўқотамиз, - деди донишманд.

Аёл яна сўради:
– Қариндошлар-чи?

Донишманд жавоб берди:
– Ўтмишда улар қўллаб-қувватлардилар, таянч бўлардилар. Ҳозир эса ҳасад қилишдан бошқа нарсани билмайдилар.

Бу жавобларни эшитган аёл:
– Қуриб кетсин бундай ҳаёт! - деб юборди...😔

©Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


У мендан «Машинангиз борми?», деб сўради. Мен эса: «Ҳа, албатта», дедим. Шундан сўнг у: «Ростданми?» деди. «Ҳа, фақат у менга эмас, онамга тегишли. Агар менга турмушга чиқсанг, у сеники бўлади», дедим.

У хурсанд бўлди. Кейин мендан машинанинг расмини жўнатишимни сўради. Мен ваннага кириб, кир ювадиган машинани расмга олиб жўнатдим. Икки дақиқадан кейин қарасам, у мени блоклаб қўйибди. Балки, унга тикув машинаси бор йигитлар ёқар?!😕😅

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Душанбадан

– Душанбадан бошлаб эрта турасан.

– Душанбадан мақсадларинг сари жиддий қадамлар ташлайсан.

– Душанбадан бошлаб ижтимоий тармоқлардан кам фойдаланасан.

– Душанбадан бошлаб китоб ўқийсан, ўрганасан.

– Душанбадан сен эрталаб югуришга чиқасан, спорт билан шуғулланасан.

– Душанбадан озишга ёки семиришга ҳаракат қиласан.

– Чунки бу кунни узоқ кутдинг, бугун Душанба.

Ўн кундан кейин эски тос, эски тоғора, чунки ҳар доим, ҳар йил ҳам шундай бўлган.

Ўзгариш саналарга боғланмайди. Ўзингни алдама! Душанбани қандай бошлашдан кўра 365 кунингни қандай бошлашинг муҳим.
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Болакай:
— Дада, сиз қоронғуда ҳам ёза оласизми ?⠀
— Ўйлайманки, ёза оламан ўғлим.⠀
— Ундай бўлса, чироқни ўчираман, кундалигимга қўл қўйиб беринг...😁

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


#Охиригача_ўқинг😢

Радиодаги амаки

– Мана шундай ёқимли таронадан кейин аъло кайфиятни сақлаб қолган ҳолда дастурларимизни давом эттирамиз…
Радиобошловчи шундай деб орага бир неча сониялик мусиқа қўшди ва бу орада боя тутатган сигаретасидан яна бир тортиб олди.
– Демак, бизда яқинларига салом йўллашни ният қилган яна бир тингловчимиз бор, – давом этди унга қўнғироқ борлигини ишора қилган операторга бош чайқаб. – Улар билан танишамиз. Ассалому алайкум!
– Ассалому алайкум, радиодаги амаки…
Саломига қўнғироқдек ёқимли, чамаси тўрт-беш ёшлардаги қиз боланинг овози шундай алик олди. Бошловчи шу заҳоти унга илжайиб турган операторга қаради-ю, қўлларини икки ёнга чўзиб: “Бу нимаси?” дегандек ишора қилди. Оператор иккала қўлини “тўппонча” қилди-да, бир кўзини қисиб гўё бошловчига бир неча марта ўқ узгандек қилиб: “Бопладимми?” дегандек таассурот уйғотди.
– Алло, амаки?
Қизчанинг овози бошловчини сергаклантирди.
– Алло, алло, қизалоқ, ён-атрофда каттароқ кишилар борми? Ака-опанг, ота-онанг?
– Йўқ, уйда ҳеч ким йўқ. Қўшнимиз менга қараб тургандилар уйларига чиқиб кетдилар. Мен уларнинг телефонларидан қўнғироқ қиляпман…
– Ҳа, майли, – энсаси қотган бўлди бошловчининг. – Кимга салом йўлламоқчисан?
– Ойимга.
– Яхши, ойинг қаердалар?
– Менга ука олиб келгани кетгандилар. Ҳалиям қайтмадилар.
Бошловчининг юзига табассум югурди.
– Ҳали ука тополмагандир-да.
– Йўқ! – қатъий оҳангда гапирди қизалоқ. – Укам кеча келди. Аммо ойим келмадилар…
Бошловчининг юзидаги табассум аста йўқолиб, қошлари ҳам чимирила бошлади. Қизалоқ эса сўзида давом этди:
– Укамни дадам олиб келдилар. Улар қайдан топганларини сўрай олмадим. Мени дадамнинг олдига киритишмаяпти. “Безовта қилма, ўзи аҳволи оғир!” дейишади. Ойимни сўрасам ҳам ҳеч ким жавоб бермайди, мени қучоқлаб олишади. Йиғлаб ҳам беришади.
Бошловчи креслога суяниб олди, у кўзларини бир нуқтага тикканча, қошлари чимирилган ҳолда қизчанинг гапларини диққат билан тингларди.
– Сиз доим ҳамманинг саломини бошқаларга етказасиз. Менинг ҳам ойимга саломимни етказинг! Укам келганини айтинг! Улар ҳали ҳам қидириб юрибдилар, шекилли.
Бошловчи жавоб бермади. У ҳамон ўша ҳолатда ўтирарди.
– Алло, амаки. Саломимни етказасизми?
– Қизалоқ, – овози кутилмаганда титраб кетди бошловчининг. – Мен сенинг гапларингни ойингга етказа олмайман. Кечир!
– Нега? – йиғламсираб сўради қизча. – Нега энди етказа олмайсиз?
– Чунки бизнинг радиотўлқинлар ойинг кетган жойларгача етиб бормайди. Аммо… – бошловчи йигит бўғзига тиқилган йиғи сабабми, гапиришга қийнала бошлади. – Аммо сен ўзинг етказишинг мумкин. Ўргатайми?
– Ўргатинг! Ўргатинг! – қувнаб кетди қизча.
Бошловчи худди сирдошига гапираётгандек тараддудланиб, паст овозда гапира кетди:
– Ҳар куни ухлашга ётганингда, хонада сендан бошқа ҳеч ким қолмаганида, яхшилаб ўрнашиб олгин-да: “Эй Худо, ҳозир ойим сен билан, илтимос, бу гапларимни ойижонимга етказ!” деб ҳамма гапларингни айт! Ишонавер, ойинг сени албатта эшитади.
– Ростданми? Жавоб ҳам қайтарадиларми?
– Йўқ, аммо астойдил гаплашсанг, тушингга киришлари мумкин.
Қизалоқнинг шодон ҳайқириғи эшитилди. Бошловчи товуш чиқармай йиғлай бошлади.
– Қойил, раҳмат сизга амаки, раҳмат. Бугуноқ ойимга шундай қилиб хабар жўнатаман. Раҳмат сизга…
– Қизалоқ… – бўғиқ овозда яна гап бошлади бошловчи. – Энди мен ҳам сендан бир нарса илтимос қилмоқчиман.
– Майли, илтимос қилинг! – қувноқ овозда жавоб берди қизча.
– Ойинг билан гаплашиб бўлгач… Ойинг билан гаплашиб бўлгач, радиодаги амакингнинг ўғлига ҳам икки оғиз гапни етказиб қўясанми? У ҳам ойинг кетган ёқда ҳозир.
– Ҳа, албатта етказаман. У ҳам ўзига ука олгани кетганмиди?
– Йўқ… У шунчаки музқаймоққа кетганди…
Бошловчини яна йиғи тута бошлади.
– Музқаймоққа? Ҳа майли, унга нима деб қўяй?
– Унга… – борган сари гапиришга қийнала бошлади бошловчи. – Унга “даданг билан ойинг сени жудаям яхши кўришади” де. Жуда соғинганимизни ҳам. Кейин… Тушимизга ҳам тез-тез кириб турсин. “Даданг ўша куни уйга музқаймоқ олиб келишни унутгани учун ҳалиям афсус чекяпти”, деб айт…

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


Малласоч аёл фикрлаш қобилияти пасайиб кетаётганидан азият чекиб, дорихонадан мия фаолиятини кучайтирувчи жуда қиммат препарат сотиб олди.
Уйга келиб препарат таркибини ўқиб чиқиб, эрига айтяпти:
– Бор йўғи жамбил ва укроп қайнатмасига шунча пул тўлабман-а, булар ахир ҳовлимизда ўсиб ётибдику!
Эри:
– Кўрдингми, ақлинг киришни бошлади...😅

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


🔥 Джеки Чандан ҳаёт сабоқлари:

– Сенинг оғир ишинг қайсидир ишсизнинг орзуси.
– Сенинг қулоқсиз боланг, бефарзанд инсоннинг орзуси.
– Кичкина уйинг, уйсизнинг орзуси.
– Сенинг озгина маблағинг, ҳар бир қарзга ботган инсонни орзуси.
– Сенинг соғлиғинг, ҳар бир бедаво дардга чалинган инсонни орзуси.
– Сенинг Худо яшираётган гунохларинг, гунохлари очилиб шарманда бўлганларнинг орзуси.
– Сенинг тинч ҳаётинг, хотиржам ухлашинг, ҳар бир нотинч давлат фуқаросининг орзуси.
– Ўзингда борини қадрла ва шукур қил, эртага нима бўлишини билмайсан-ку...

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi


😀 Эркаклар ҳақида халқ мақоллари:

– Гар эринг бўлса талаш, уни қизғанмасдан бошқаларга ҳам улаш;
– Эркакдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик;
– Эркакларни асранг, аёллар;
– Эркак эгилади, букилади, синмайди, эркак хотинсиз ҳам ўлмайди;
– Эркаклар — яхшиликка етаклар;
– Яхши эр маҳалладан ортмайди;
– Эркак уйнинг нақшидир, ҳар кун ичиб келса ҳам, ҳар кимнинг ўз эри яхшидир;

———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi

Показано 20 последних публикаций.

858

подписчиков
Статистика канала