Valve турлари ва уларнинг изоҳлари:
1. Gate Valve (Ёпқичли клапан):
Gate valve асосан оқимни тўхтатиш ёки бошлаш учун ишлатилади ва оқимни тартибга солиш учун мўлжалланмаган. Клапанни ёпиш учун текис юзали, вертикал диск ёки эшик шаклидаги пластина клапан орқали пастга тушади ва оқимни тўсади.
2. Globe Valve (Шарикли клапан):
Globe valve марказий қисмида жойлашган горизонтал ўриндиққа жойлашган текис ёки қавариқ таг қисми бўлган вилка орқали ёпилади. Вилка юқорига кўтарилганда оқим йўли очилади. Ушбу клапан оқимни бошлаш-тохтатиш ва оқимни бошқариш учун ишлатилади.
3. Diaphragm Valve (Мембранали клапан):
Diaphragm valve эластик мембрана ёрдамида ёпилади, бу мембрана клапан стемига бириктирилган бўлиб, у пастга туширилганда оқим йўлини тўсиб қўяди.
4. Needle Valve (Игна клапани):
Needle valve кичик ўлчамдаги оқимларни бошқариш учун ишлатилади. Суюқлик клапан ичида 90 даражага бурилади ва учли игна шаклидаги стержень орқали ўтади.
5. Control Valve (Бошқарувчи клапан):
Control valve оқимни аниқлик билан тартибга солиш учун мўлжалланган. У сенсорлардан келадиган сигналлар асосида оқим тезлигини автоматик равишда ўзгартиради.
6. Check Valve (Орқага оқимни тўсувчи клапан):
Check valve орқага оқимни олдини олиш учун мўлжалланган. Суюқлик ёки газ керакли йўналишда оқиб ўтганда клапан очилади, орқага оқим пайдо бўлганда эса автоматик равишда ёпилади.
7. Pressure Relief Valve (Босимни туширувчи клапан):
Pressure Relief Valve буғ, газ, ҳаво ва суюқлик линияларида ортиқча босимдан ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Босим белгиланган даражадан ошганда клапан очилиб, босимни туширади ва босим нормаллашгач яна ёпилади.
8. Butterfly Valve (Капалак клапани):
Butterfly Valve оқимни бошқариш учун айланувчи дискдан фойдаланади. Бу диск қувур ичидаги оқим йўналишига перпендикуляр ўқда жойлашган. Ушбу клапан ҳам оқимни бошлаш-тохтатиш, ҳам тартибга солиш учун ишлатилади.
9. Ball Valve (Шар клапани):
Ball Valve шар шаклидаги тешик орқали оқимни ўтказади. Оқим очиқ бўлганда тешик қувур йўналишига мос келади, ёпиқ ҳолатда эса шар 90 даража бурилиб оқим йўлини тўсиб қўяди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz