Neft va Gaz Ishi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Боғланиш: @NeftvagazBot
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


7404856.pdf
1.9Мб
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъекларга нисбатан
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Тошкентда "Kimyo Girls" Республика олимпиадаси бўлиб ўтибди

Хотин-қизлар ўртасида бу каби илмий танловлар бўлиб ўтиши жуда яхши. Бекорга айтишмайди, "Аёл илмли бўлса – миллат илмли бўлади" - деб.

Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1-апрелга қадар узайтирилди

Хабарингиз бор, 1-март санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°C даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025-йилнинг 1-апрелигача узайтирилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Ассалому алайкум азиз юртдошлар!

Кириб келган Рамазон ойи сиз ва оилангиз учун файзли ва баракали ўтсин. Аллоҳ тутаётган рўзаларингизни қабул қилсин! Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Mastering Control Valves in Industrial Processes.pdf
3.1Мб
Назорат клапанлари ҳар қандай технологик жараённи бошқариш тизимининг юраги бўлиб, саноат операцияларининг самарадорлиги, хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлайди.

Уларни танлаш, ишлатиш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини тушуниш мазкур соҳада фаолият юритаётган муҳандислар ва техник мутахассислар учун жуда муҳим.

Сиз билан назорат клапанлари ҳақидаги ушбу қимматли китобни бўлишмоқдаман. Унда уларнинг ишлаш тамойиллари, қўлланиш соҳалари ва энг яхши амалий усуллар батафсил ёритилган.

Агар сиз янги ўрганаётган бўлсангиз ёки тажрибали мутахассис бўлсангиз ҳам, бу манба билимингизни оширишга ва ишлаб чиқаришингизнинг самарадорлигини оптималлаштиришга ёрдам беради.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


😎 "Uzbekistan GTL" МЧЖ касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференсияси ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра Аманов Султонбек Бахтиёрович “Uzbekistan GTL” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб қайта сайланди.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz




Репост из: davletovuz
Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти жараёнини қийинлаштириш ва қимматлаштириш бўйича ўйлаб топилган чора-тадбирлар ўз “самараси”ни бера бошлаган.

Тимурмаликнинг ёзишича, 2025 йилнинг январь ойида 31 млн долларлик 1796 та автомобиль импорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 баравар камдир. Ўтган йили январда 221 млн долларлик машина олиб келинган.

Бунда бензин автомобиллар 6,7 бараварга, электоракарлар 2,5 баравар, гибрид автомобиллар импорти эса 31 бараварга қисқарган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур

Сендек манга бир ёри жафокор топилмас,
Мендек санга бир зори вафодор топилмас.
Бу шакл-у шамойил била худ ҳур-у парисен,
Ким жинси башар ичра бу миқдор топилмас.

14-февраль - юртимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Каналга уланиш: Ngi_Uz


Репост из: bakiroo
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айрим оилалар дабдабали тўй қиламан деб бўйнигача катта қарзга ботиб кетяпти. Бу нафақат шахсий молиявий барқарорликка, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатишини билишганда унақа қилишмасди. Тўй учун олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаса, банк тизимига ҳам юклама бўлиб, умумий иқтисодий барқарорликка таҳдид солиши бор гап.

Ортиқча харажатлар оиланинг келажакдаги молиявий имкониятларини ҳам чеклайди. Агар тўйга сарфланадиган маблағлар ёшларнинг таълими, касбий ривожланиши ёки уй-жой шароитларини яхшилашга йўналтирилса, нафақат оила, балки жамият учун ҳам анча манфаатлироқ бўларди. Чунки таълим ва касбий ривожланишга киритилган сармоя келажакда юқори даромад ва иқтисодий барқарорлик келтиради.

Ўзига хос “Маслаҳат оши”да ҳам айнан шу масалага эътибор қаратилибди. Оилавий бюджетни оқилона бошқариш ва ортиқча харажатлардан қочиш орқали фаровонликка эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам тўйларни камтарона ўтказиб, маблағларни келажак учун фойдали йўналишларга сарфлашни тавсия қилишда давом этиш керак.


Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 2025-йилги Осиё кубоги чемпиони

Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоаси устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Матонатингиз ва ҳаракатингиз учун раҳмат йигитлар!

Шу инсонларни ушбу матонати учун муносиб рағбатлантириш керак! Барака топишсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


2-haftalik amaliyotga tavsiya etilganlar .pdf
334.4Кб
Талабалик пайтидаги стажировка ҳақида

Одатда кўпчилик талабалар ишлаб чиқариш завод ва бошқармаларига стажировка боришни истамайд ва бормайди, лекин албатта бориш керак. Ўша вақтда назарий ўқиганларини ҳақиқий иш жараёнларида кўради. 2019-йил Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 1 ой амалиётда бўлганман ва технологик жараёнларни биринчи марта ўша пайт кўрган эдим. Бу стажировканинг ишга киришимга суҳбат вақтида фойдаси теккан.

Айтаманки, "Uzbekistan GTL" МЧЖ заводимиз ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун талабалар орзусидаги жой. Бу заводга қандай стажировкага борсам бўлади деб сўрашади, бу учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтаман.

1. Қандай иштирок этиш мумкин?
- 6 йилдирки кетма-кет "Uzbekistan GTL" МЖЧ стипендиялар ва ишлаб чиқариш амалиёти дастурли ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили сентябь-октябрь ойларида ушбу дастурга онлайн қабул бошланади.

2. Онлайн топширганлардан ҳамма ўтадими?
-Йўқ, чунки ушбу дастурга 3000 нафар атрофидаги талабалар топширади, бир неча босқичли имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган бир неча юз нафар талабалар ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилади.

3. Стипендиялар дастури қандай дастур?
- Стипендиялар дастури онлайн қабул қилинган ва имтиҳонларидан сўнгги босқичга ўтиб, амалиётга тавсия этилганлар орасидан бир неча ўн нафар энг билимлилари саралаб олинади ва уларга пул тўлаб борилади?

4. Қандай имтиёзлар мавжуд?
- Стипендиялар дастури ғолиблари ва ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилган талабаларга "Uzbekistan GTL" заводида 2 ҳафталик стажировкада бўлиш имконияти берилади, шунингдек, ушбу стажировка давомида талабалар 3 маҳал иссиқ овқат, ётоқхона ва транспорт билан бепул таъминланади ҳамда малакали мутахассисларга бириктирилади.

2024/2025-ўқув йили учун ҳам ушбу дастурлар бўйича бир неча босқичли имтиҳон натижаларига кўра 244 нафар талабалар "Uzbekistan GTL" МЧЖ заводига 2 ҳафталик ишлаб чиқариш малакавий амалиётига тавсия этилди.

Сиз ҳам талабамисиз, ушбу дастурларда иштирок этишни ва заводда стажировкада бўлишни хоҳлайсизми, унда сиз ҳам "Uzbekistan GTL" стипендиялар дастурида иштирок этинг. Энди дастур 2025/2026 учун жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.

Амалиётга тавсия этилган ушбу рўйхатдаги талабаларни қимматли имкониятни қўлга киритганлиги билан табриклайман. Омад!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсонни ҳам, Ҳикару Накамурани ҳам янчиб ташлади.

Ақлий меҳнат жуда катта энергия талаб қилади, видеога қаранг, Жавоҳирнинг юрак пулси 173 га чиққан, яни юрак дақиқасига 173 марта уради дегани.

Жавоҳир ярим финалда Фабиана Каруана билан куч синашади. Омад тилаймиз!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Бухоро вилояти ФВБ: Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30да муруватлар ёпилиб, қолдиқ газларни чиқиб кетиши кузатилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энергетика вазирлиги:

Бугун, 10-феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий обектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилади

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Показано 15 последних публикаций.