#Қитъа
64.
Аҳли маъни гуруҳида зинҳор,
Ҳеч ор айлама гадолиғдин.
Ким буларға гадолиғ ортуғдур,
Аҳли суратқа подшолиғдин.
Алишер Навоий
Насрий баён:
Эй инсон, маъно аҳли, яъни олиму фозиллар даврасида гадо бўлишдан ҳеч вақт ор қилма, чунки маърифат аҳли даврасидаги гадолик суратпараст, нафс бандаларига подшоҳликдан ортиқроқдир!
Байт шарҳи:
Ушбу қитъани турлича тушуниш, талқин этиш мумкин. Аввало, харобот аҳли, яъни чин ошиқлар даврасидаги ошиқликни Ҳаққа эмас, воситага, суратга интилувчи тақводорликдан устун қўйилганлигини айтиш мумкин. Иккинчидан, ҳазрат Навоийнинг илм аҳли мартабасини жуда улуғлаганлигини, илм олишнинг улуғ иш эканлигини таъкидлаганлигини кўриш мумкин. Бунинг бир қанча сабаблари бор, албатта. Жумладан, мўътабар китоблардан бири ҳисобланган Термизийнинг "Сунан"ларида ҳам бир соатлик илм олиш бир кунлик ибодатга тенг эканлиги айтилади. Ёки ҳазрат пайғамбаримизнинг илмни Чинда бўлса ҳам ўрганинглар, дея ҳикмат қилишлари барчамизга маълум. Бундай ҳикматлар эса Навоийнинг "маъни аҳли"ни "суърат аҳли"дан устун қўйишига етарлича асос бўла олади!
Одилжон Раҳматуллоҳ
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy