Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон Фармони ва 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят прокурорининг ўринбосари Р.Зайниев ва Қизилтепа туман прокурори Ж.Тошевлар "Ўзбекистон" маҳалласида яшовчи ижтимоий реестрда турувчи 5 нафар оилаларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишдилар ва камбағалликдан чиқариш учун амалга оширилиши керак бўлган ишларни режалаштириб олдилар.