Навоий вилоят прокуратураси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Прокуратура Навоий

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Бугун Кармана туман прокурори, 2-сектор раҳбари З.Барнаев ва тегишли корхона ташкилотлар иштирокида Кармана тумани "Шибзон" маҳалласи биносида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ушбу қабулда фуқаролар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтожлиги сабабли моддий ёрдам бериш, тиббий соҳада амалий кўмак бериш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа бир қатор масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат этилди.

Шунингдек, қабул давомида фуқаролар томонидан жами 10 та мурожаат тингланиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.




















Навоий шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Норқобилов томонидан миграциядан қайтган ишсиз фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Унда, Халқ қабулхонаси, Навоий вилояти Харбий прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлим бошлиқлари, ташкилотлар ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этишди.

Учрашув жараёнида, миграциядан қайтган фуқароларнинг 19 та мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 3 тасига қонуний тушунтиришлар берилди ва кўриб чиқилиши муддат талаб этиладиган 12 та мурожаатларининг ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, миграцияда юрган 11 нафар ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилиб, унда ёшларнинг мавжуд муаммолари, турмуш тарзи ва оилавий аҳволи ўрганилди.

Тадбир якунида, сектордаги маҳаллалар еттилиги иштирокида миграция, бандлик ва камбағал оилалар билан ишлаш аҳволи муҳокама қилинди.








Зарафшон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Шерназаров томонидан  "Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида пробацияда рўйхатда турувчи фуқаролар ва ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.    

Қабул жараёнида прокурор ҳар бир фуқаронинг мурожаатини бирма-бир тинглаб, ижобий ҳал этилишига эътибор қаратди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлар, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар, муаммолар ва таклифлар билдиришди.

Барча мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли масъулларга уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.











Показано 20 последних публикаций.