“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари ходимлари иштирокида 04.12.2024 йилда тадбир бўлиб ўтди.
Учрашувда Навоий юридик техникуми директор ўринбосари Д.Муртазаев Конституциянинг қабул қилиниши тарихи, ҳозирги кундаги Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳияти, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, бугунги кунда ҳаётимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги қабул қилинган Конституциянинг ўрни ва роли беқиёслиги ва бош омил эканлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув савол-жавоблар шаклида қизғин бўлиб ўтди.